

"Футбол ўйнашга ҳаракат қилсам, нафасим қайтиб кетишни бошлаяпти. Баъзида қачондир яхши югура оламанми деб ўйлаб қоляпман. Ҳозирда юрагимнинг яхши ишламаётганини сезяпман", - дейди Серхио.
Агуэро Европада Мадриднинг "Атлетико", "Манчестер Сити" ва Каталониянинг "Барселона" клубларида иштироки орқали танилган.
У Аргентина терма жамоаси либосида 101та ўйин ўтказган ва 41та голга муаллифлик қилган.



