

- Бизнинг шорт-листимизда бир қатор потенциал жиҳатдан анча яхши футболчилар рўйхати бор. Қўлимизда бир қатор вариантлар мавжуд. Ҳозирча фақат уларни исмини ошкор қилмайман. Трансфер расман ҳал этилмагунча жамоаларни ҳурмати юзасидан кимлигини айтмай турганим маъқул.
Ўтган йили Жезус жароҳат олиб мавсумни тўлиқ ўтказа олмади. Мен Габриэль Жезус билан Агуэрони тандемини кўпроқ кўрмоқчи эдим. Улар бирга кўпроқ ўйнашларини истардим. Агуэро борасидаги фикримни барча яхши билади. Серхио бизнинг футболчи ва у жамоада қолади. Браво янги мавсумда Манчестерда ўйнайди. Янги мавсумга Браво, Эдерсон ва ёш голкиперлар билан шуғулланамиз.



