Агуэро «Барселона»га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

Narzulla Saydullayev
18 дек 2013, 08:44
«Манчестер Сити» клуби ҳужумчиси Серхио Агуэронинг жароҳати тахмин қилинганидан кўра жиддийроқ бўлиб чиқди.
25 ёшли Аргентина терма жамоаси аъзоси тахминан 8 ҳафтага сафдан чиқди.

Бу ҳақда «шаҳарликлар» устози Мануэль Пеллегрини айтиб ўтди.

Шундай қилиб, Агуэро ЕЧЛ 1/8 финал доирасидаги «Барселона»га қарши 18 февраль куни бўлиб ўтадиган дастлабки ўйинда қатнаша олмаслиги мумкин.

Олдинроқ тўпурар 6 ҳафта майдонга туша олмаслиги тахмин қилинганди.

Агуэро «Арсенал»га қарши ўйинда жароҳат олди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›