

АГМК ўз майдонида "Сўғдиёна"ни қабул қилади. Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтадиган баҳс 17:45да бошланади. Қуйида ўйинга доир баъзи маълумотларни келтириб ўтамиз.
АГМК
- Бу жамоа турнир жадвалида 11-ўринни эгаллаб турибди, 7 очко тўплаган. Тўплар нисбати 11-12.
- АГМК бугун ўз майдонида бешинчи ўйинини ўтказади. Жамоа бунгача ўтказилган тўртта учрашувнинг иккитасида ғолиб чиққан.
- АГМК 7 очкосини фақат уйдаги ўйинларда қўлга киритган: икки ғалаба, бир дуранг.
- АГМК ўз уйидаги охирги учрашувни ғалаба билан якунлади. Миржалол Қосимов шогирдлари "Сурхон"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этишди.
- АГМК шу пайтгача "Сўғдиёна" билан 20 марта баҳс олиб бориб, шундан 8тасида ғалаба қозонган.
"Сўғдиёна"
- "Сўғдиёна" мусобақа жадвалида 9 очко билан 9-ўринда боряпти. Тўплар нисбати 9-15.
- "Сўғдиёна" сафарда очко тўплаш бўйича охирги ўринда. Жамоа ўтказган учала ўйинида имкониятни бой берди. Тўплар нисбати 2-7.
- "Сўғдиёна" охирги иккита ғалабасини фақат ўз майдонида қўлга киритди.
- "Сўғдиёна" шу пайтгача АГМКга қарши 20 бор ўйин ўтказиб, шундан 7тасида зафар қучган.
Охирги 5 ўйин
2018 йил. Иккинчи босқич. АГМК - "Сўғдиёна" 2:0
2018 йил. Биринчи босқич. АГМК - "Сўғдиёна" 0:0
2017 йил. АГМК - "Сўғдиёна" 2:1
2016 йил. АГМК - "Сўғдиёна" 0:1
2015 йил. АГМК - "Сўғдиёна" 3:1
Олмалиқда бўлиб ўтган охирги 5та ўйиннинг фақат биттасида "Сўғдиёна" ғалабага эришган. Бу 2016 йил содир бўлган. Шунингдек, бир марта дуранг қайд этилиб, қолган учта беллашувда майдон эгаларининг қўли баланд келган.



