UZ

Сўнгги янгиликлар

10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  0 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  6 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  6 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  12 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  15 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  13 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  1

Расман: Энг чиройли гол муаллифи 2021 йилни АГМКда ўтказади Янгиликлар

Расман: Энг чиройли гол муаллифи 2021 йилни АГМКда ўтказади

АГМК клуби матбуот хизмати берган хабарга кўра, тажрибали футболчи Санжар Турсунов 2021 йилги мавсумда ҳам олмалиқликлар шарафини ҳимоя қилади.

"2020 йилдан эътиборан АГМК сафига ўтган ва жамоамизнинг тарихий натижасига эришишда ўз ҳиссасини қўшган ажойиб иқтидор эгаси клуб билан ўртадаги битимни 2021 йил якунига қадар узайтирди.

Санжар Турсуновнинг ўтган мавсумда "Қўқон-1912" дарвозасига киритган суперголи ПФЛ талқинига кўра, Суперлиганинг энг чиройли голи дея топилганди. Шунингдек, "championat.asia" нашри Турсуновнинг такрорланмас супер голини 2020 йилнинг беназир голи дея таърифлаганди.

Янги мавсумда ҳам АГМК билан биргаликда мақсад сари интиладиган Санжар Турсуновга омад тилаймиз ва чиройли голларни кутиб қоламиз", - дейилади клуб матбуот хизмати берган хабарда.

"Championat.asia" маълумотларига кўра, Санжар Турсунов олдида қатор вариантлар пайдо бўлганди. Булар орасида хориждан ҳам таклифлар келиб тушган. Бироқ футболчи келаси мавсумда ҳам айнан АГМКда ўйнашни маъқул топди.



Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика