UZ

Сўнгги янгиликлар

19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  0 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0 18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  6 18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  5 17:52Расман: Манчини Қатар клубида иш бошлади  1 17:30Франция бугун масалани ҳал қила оладими ва Грузиянинг сўнгги имкони! Барчаси терма жамоаларнинг топ ўйинлари ҳақида  0 17:10Мисрлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашув Африка Кубоги учун услубни синовдан ўтказиш имконияти дегани. Салоҳ Месси эмас"  1 16:46"Реал" стадиони номига ўзгартириш киритди  6 16:20Кристенсен: "Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ"  1 15:51Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин  0 15:27Ўзбекистонлик ҳакамлар Португалия – Бельгия баҳсида ишлайди  2 14:53Ҳоланд, Нету, Винисиус Европанинг энг тезкор футболчилари қаторидан жой олди  4 14:25Мбаппе Упамеканони "Реал"да кўришни хоҳлайди  1 13:58"Челси" собиқ футболчиси юрак муаммолари туфайли касалхонага ётқизилди  0 13:32Ўзбекистон – Миср учрашуви дуранг билан якун топса, экстра таймларга мурожаат қилинадими?  4

​ АГМК ОЧЛ-2019 саралаш ўйини олдидан Дубайда йиғин ўтказади Янгиликлар

​ АГМК ОЧЛ-2019 саралаш ўйини олдидан Дубайда йиғин ўтказади

Теглар :  ДубайАГМКйиғин
Келаётган мавсумда халқаро майдонда юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган жамоаларимиздан бири – АГМК аллақачон янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборган.

Жамоа 22 декабрдан буён Тошкентда йиғин ўтказмоқда. Машғулотлар 30 декабрга қадар давом этиши кўзда тутилган. Сўнгра футболчиларга қисқа таътил берилади ва олмалиқликлар 3 январдан яна пойтахтда тўпланишади.

Мавсум-2019ни биринчилардан бўлиб бошлайдиган жамоа 15 январга қадар Тошкентда шуғулланади. Сўнгра АГМК хориж йиғинини ўтказиш учун БААга йўл олади. Олмалиқликлар Дубайда 18-31 январь кунлари ўқув-машғулот йиғини олиб боришади. Сўнгра жамоа юртимизга қайтиб, Осиё чемпионлар лигаси ўтиш босқичи ўйинига тайёргарликни давом эттиради.

Таъкидлаш жоиз, АГМК 12 февраль куни ОЧЛ-2019 саралаши доирасида Тожикистоннинг “Истиқлол” клубига қарши баҳс олиб боради. Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал футбол лигасининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика