UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  7 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  8 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  12 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  8 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  6 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

Coca Cola Суперлигаси. АГМК "Локомотив" устидан иродали ғалабага эришди Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. АГМК "Локомотив" устидан иродали ғалабага эришди

Теглар :  АГМК Локомотив
Coca Cola Суперлигаси 10-туридан ўрин олган АГМК - "Локомотив" учрашуви якунланди.

Coca Cola Суперлига. 10-тур
АГМК – ЛОКОМОТИВ 3:1

Голлар: Абдуҳолиқов 36, Жокич 47, Полвонов 88, Умаров 90+1.


17 август.
Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 19:00
Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Расул Фозилов, Максим Нехочин, Фарруҳ Янсупов
Назоратчи: Ноил Лутфуллин
Комиссар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов 


АГМК: 32.Суҳроб Султонов, 2.Акмал Шораҳмедов (20.Мирғиёс Сулаймонов 84), 5.Дилшод Жўраев, 3.Сардор Раҳмонов, 31.Сайдулло Раҳматов, 23.Йован Жокич, 4.Миржамол Қосимов (10.Шаҳзод Нурматов 84), 18.Баҳром Абдураҳимов (17.Санжар Турсунов, 30.Жасур Умаров), 77.Арслонмират Аманов ( 11.Мурод Тошматов 74), 9.Зафар Полвонов, 8.Ҳожимат Эркинов.
Захира: 12.Роман Абдулов, 7.Элгужа Григалашвили, 21.Мате Ватсадзе, 44.Бобурбек Юлдашев.

"Локомотив": 35.Жавоҳир Илёсов, 7.Кахи Махарадзе, 8.Вадим Афонин, 10.Марат Бикмаев, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 19.Авазбек Ўлмасалиев, 25.Жавоҳир Алижонов (6.Даврон Умиров), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 37.Шерзод Файзиев, 77.Диёр Туропов, 80.Фарруҳ Иброҳимов. 

Захира: 13.Рустам Нартаджиев, 5.Славко Дамьянович, 18.Иброҳим Ғанихонов, 26.Дилшоджон Комилов, 83.Асадбек Эргашев.

Огоҳлантириш: Қосимов 66.


Ушбу саҳифа орқали ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин бўлди

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Ушбу ғалаба орқали АГМК турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олди. 

Учрашув якунланди!

90. Гооол! Яқинда майдонга тушган Жасурбек Умаров чап оёқдаги зарбаси билан "Локомотив" дарвозасини ишғол қилди! 3:1!

90. Асосий вақтга уч дақиқа қўшиб берилди. 

90. Санжар Турсунов ўрнига Жасурбек Умаров майдонга тушди. 

88. Гооол! Марказ орқали бошланган ҳужумдан сўнг Зафар Полвонов рақиб дарвозасини ишғол қилди! 2:1!

86. Сулаймоновнинг берган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди

84. АГМК таркибида иккита ўзгариш. Акмал Шораҳмедов ва Миржамол Қосимов ўрнига ўйинни Шаҳзодбек Нурматов ва Мирғиёс Сулаймоновлар давом эттиришади.

82. Жаримадан етказиб берилган тўпга Сардор Раҳмонов боши билан зарба берганди. Бироқ ноаниқ.

74. АГМК таркибида Аманов ўрнига Мурод Тошматов учрашувни давом эттиради. 

73. "Локомотив" сафида ўзгариш. Вадим Афонин ўрнига Иброҳим Ғанихонов майдонга тушди. 

72. Зафар Полвоновнинг берган зарбасини Илёсов ушлаб олди.

66. Миржамол Қосимов марказда Авазбек Ўлмасалиевга қўполлик ишлатгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

59. "Локомотив"да ўзгариш.  Жавоҳир Алижонов ўрнига Даврон Умиров майдонга тушди.

57. АГМКда хавфли ҳужумммм! Миржамол Қосимовнинг берган зарбасини Илёсов бартараф этди!

56. Хавфли вазиятттт!!! Темурхўжа Абдуҳолиқов бирга-бир вазиятда гол кирита олмади. Ушбу вазиятда Султонов ишончли ҳаракат қилди.

49. Учрашув темпи бироз кўтарилди.

(ФОТО: Жаҳонгир Файзуллаев)


47. Гооол! Йован Жокичнинг боши билан зарбаси "Локомотив" дарвозасига йўл олди. Ҳисоб - 1:1!

46. АГМК сафида Баҳром Абдураҳимов ўрнига Санжар Турсунов майдонга тушди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди. 

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ!

45. Биринчи бўлимга бир дақиқа вақт қўшиб берилди. 

43. Олмалиқликлар бурчак зарбасидан унумли фойдалана олишмади.

40. Голдан сўнг "Локомотив" футболчилари темпни янада оширишди.

36. Гоооол! Темурхўжа Абдуҳолиқов баҳсда дастлабки голни киритди. Ушбу вазиятда Суҳроб Султонов қўпол хатога йўл қўйди. 0:1!

29. "Локомотив" футболчиларининг ҳужуми самарасиз якунланди.

(ФОТО: Жаҳонгир Файзуллаев)


22. "Локо" футболчисининг узоқдан берган зарбаси!!! Султонов ўз ўрнида!

20. АГМКнинг чап қанот бўйлаб уюштирган ҳужуми тошкентликлар ҳимоячилари томонидан қайтарилди.

17. "Локомотив" футболчиларининг бурчакдан етказиб берган тўпларини рақиб футболчилари бартараф этишди.

(ФОТО: Жаҳонгир Файзуллаев)


15. "Локомотив" футболчилари жарима зарбаси беришди. Аммо олмалиқликлар томонидан ҳужум бартараф этилди. 

12. АГМК футболчисига нисбатан қўполлик ишлатилди

9. Тўп назорати АГМК футболчиларида.

6. Учрашув ҳозирча тенг курашлар остида кечмоқда.

(ФОТО: Жаҳонгир Файзуллаев)


2. Илк ҳужум "темирйўлчилар"да. Туроповнинг берган зарбасини Суҳроб Султонов бартараф этди. 

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

-Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда.

-Бироздан сўнг пойтахтимиздаги "Бунёдкор" стадионида АГМК ҳамда "Локомотив" жамоалари ўртасидаги учрашув старт олади. 

-Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. 


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика