UZ

Сўнгги янгиликлар

10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0 10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  0 09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  2 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  3 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  18 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  4 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  10

Агент: "Шомуродов Россиянинг бошқа клубига ўтмоқчи эмас, унинг кейинги мақсади маълум" Янгиликлар

Агент: "Шомуродов Россиянинг бошқа клубига ўтмоқчи эмас, унинг кейинги мақсади маълум"

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Ростов" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов Москванинг "Спартак" клубига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида футболчининг агенти билан боғландик.

"Ўзбек ОАВдан бирида чиққан Элдор Шомуродовнинг "Спартак"ка ўтиши ҳақидаги хабар миш-мишдан бошқаси эмас. Биринчидан, Элдорнинг ўзи аввалроқ Россиянинг бошқа клубига ўтмоқчи эмаслиги ва Европа клубларидан бирига кўчиб ўтиш ниятида эканлигини айтганди. Иккинчидан, "Спартак"да ҳозир Александр Соболев, Эзекьель Понсе ва Жордан Ларссон каби ҳужумчилар бор. Элдор Шомуродов "Ростов"ни тарк этса, унинг янги клуби номини биринчи бўлиб championat.asia сайти ўқувчилари билишади", - дейди Элдор Шомуродовнинг агенти.

Рейтинг: +40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика