Агарда "Манчестер Сити"га санкция қўлланилса, "Реал" Ҳоландни сотиб олиши мумкин
09 фев 2023 00:29
Янгиликлар
Агарда "Манчестер Сити"га санкция қўлланилса, "Реал" Ҳоландни сотиб олиши мумкин
Мадриднинг “Реал” клуби Карим Бенземанинг ўрнига “Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Ҳоландни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, мадридликлар инглиз клуби атрофидаги вазиятни диққат билан кузатиб, "шаҳарликлар"га нисбатан санкциялар қўлланган тақдирда эҳтимолий трансфер амалга ошириш вариантини кўриб чиқмоқда.
"Қироллик клуби"нинг асосий ҳужумчиси Карим Бенземанинг амалдаги шартномаси шу ёзда якунига етади.
Фикрлар