"Агар буни атайин қилганимда, у ўрнидан қайтиб турмасди": Альбиоль Винисиусга тирсаги "тегиб кетгани" ҳақида
		
		14 фев 2022 11:07
        Янгиликлар	
	 
				 
				"Агар буни атайин қилганимда, у ўрнидан қайтиб турмасди": Альбиоль Винисиусга тирсаги "тегиб кетгани" ҳақида
Рауль Альбиоль шундай усулда рақибларини огоҳлантириб қўймоқчими?
			Ла Лига охирги турида "Вильярреал"га қарши баҳсда Винисиус Жуниор вазиятлар бирида Рауль Альбиолдан зарба қабул қилиб олди. Бу воқеа жарима майдончаси ўртасида бўлганига қарамай, ҳакам барчаси жойидалигини кўрсатди.
Ўйин якунлангач, Альбиолдан "Реал" вингерига атайин зарба бердими ёки йўқлиги борасида сўрашди.
"Айтяпманку, агар мен унга зарба беришни истаганимда, у ўрнидан қайтиб турмасди", — деди Альбиоль Movistar"га берган интервьюсида.
Аслида яна бир эризодда рақиб бразилияликнинг юзига қўли билан зарба берганди. Дани Парехо стандарт вазиятда ҳамкасбини шу усулда тўхтатиб қўя қолди.

Рефери яқин нуқтада турганига қарамай, бу сафар ҳам ҳимояланаётган футболчи қоидани бузмади деб ҳисоблади.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар