UZ

Сўнгги янгиликлар

08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  4 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  22 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  172 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  56 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  12 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1

Афсоналар баҳси: "Барса" "Реал"ни пенальтилар сериясига кўра мағлуб этди. Абидаль, Роналдиньо, Ривалдо vs Павон, Зеедорф, Фигу Янгиликлар

Афсоналар баҳси: "Барса" "Реал"ни пенальтилар сериясига кўра мағлуб этди. Абидаль, Роналдиньо, Ривалдо vs Павон, Зеедорф, Фигу

Қатардаги афсоналар ўйинида "Барселона" "Реал"ни мағлубиятга учратди.

Доҳада бўлиб ўтган учрашувнинг асосий вақти 2:2 ҳисобида якунланди. Дастлаб каталониялик афсоналар Людовик Жюлининг узатмасидан сўнг Хуан Пабло Сорин ҳисобни очган бўлса, Роналдиньонинг жарима зарбаси орқали киритган тўпидан сўнг ҳисоб 2:0 га етди.

Танаффусдан кейин "Реал" қайтди: аввалига Луиш Фигу гол урган бўлса, кейинроқ Эдвин Конго ҳисобни тенглаштирди – 2:2.

Якунда "Барселона" афсоналари пенальтилар сериясига кўра зафар қучди – 4:2.

"Барселона" афсоналари: Витор Байя, Фернандо Наварро, Франк де Бур, Эрик Абидаль, Хуан Пабло Сорин, Гаиска Мендьета, Роберто Трасоррас, Людовик Жюли, Ривалдо, Роналдиньо ва Давид Вилья.

Захирадан тушганлар: Хесус Ангой, Фредерик Дею, Жофре Матеу, Рожер Гарсия, Рикарду Куарежма, Сержи Баржуан ва Патрик Клюйверт.

"Реал" афсоналари: Франсиско Буйо, Антонио Нуньес, Фернандо Санс, Франсиско Павон, Рауль Браво, Кларенс Зеедорф, Луис Милла, Луиш Фигу, Савио, Хосе Эмилио Амависка ва Эдвин Конго.

Захирадан тушганлар: Педро Контрерас, Альваро Мехия, Иван Кампо, Хулио Льоренте ва Педро Мунитис.

Жамоалар 15 декабрь куни Токиода яна тўқнаш келиши режалаштирилган. Декабрдаги ўйинда "Барселона" афсоналари сафида Андрес Иньеста ва Хави ўйнаши кутилмоқда.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика