UZ

Сўнгги янгиликлар

13:04Озарбайжон президенти: "Ўзбекистон термасининг ЖЧга чиққани тасодиф эмас"  2 12:37"Футбол олами". "Динамо" яна ўз уйида ютқазди, "Навбаҳор" ва "Пахтакор" Кубокда чорак финалга чиқди  0 12:29Расман: Сардор Раҳмонов – "Сўғдиёна" футболчиси!   4 12:13Расман: Жасур Жалолиддинов — "Сўғдиёна" футболчиси  13 12:01"Нефтчи" ёзги трансферлар ойнасидаги илк юришини амалга оширди   9 11:31Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Жанубий Кореяга қарши таркиби маълум  2 11:15Факт: "Қўқон-1912" Жиззахда ҳали ғалаба қозонмаган   0 10:50Нико Уильямснинг “Барселона“га трансфери барбод бўлишга яқин  18 10:21МЮ “Интер“ футболчисини 40 миллион еврога сотиб олиши мумкин  4 09:53“Барселона“ футболчиси “Челси“га ўтиши мумкин  4 09:24Италиянинг машҳур жамоаси расман профессионал мақомидан айрилди  1 08:55Алонсо “Реал“нинг етакчиларидан бирини АПЛ жамоасига сотишга розилик берди  11 08:26Клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этаётган Европа жамоалари кечаги машғулотларни бир дақиқалик сукут билан бошлашди  0 07:58Суперлига. Бугун 15-тур баҳслари давом эттирилади  2 07:30Ўзбекистон МТЖга номзод футболчи иккинчи даврани “Сўғдиёна“да ўтказади  4

Афсонага айланган ўйин ҳақида Алишер Никимбаев хотиралари Янгиликлар

Афсонага айланган ўйин ҳақида Алишер Никимбаев хотиралари

Таниқли ўзбекистонлик футбол мутахассиси Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида 1996 йилги воқеани эслади.

"Ўзбекистон терма жамоаси биринчи марта 1996 йил Осиё Кубоги финал босқичида иштирок этган. Саралаш босқичида терма жамоамизнинг рақиблари Тожикистон ва Баҳрайн бўлиши керак эди. Бироқ Баҳрайн саралашда қатнашишдан бош тортди ва гуруҳда иккита жамоа қолди

Шу тариқа битта йўлланма тақдири Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги уй-сафар ўйинида ҳал бўлиши керак эди. Ўша пайтда Тожикистон терма жамоаси Ўзбекистонга тенгма-тенг рақобат қилар эди. 90-йилларда ушбу юрт терма жамоаси сафида дарвозабон Андрей Маннаников, ҳимоячи Ҳаким Фузайлов, ярим ҳимоячи Рашид Раҳимов, ҳужумчи Арсен Аваков каби машҳур футболчилар бор эди.

Ўзбекистон терма жамоасининг хорижда ўйнаётган бир қатор футболчиларида ватанпарварлик камлиги ҳақида гап сўзлар пайдо бўлгани учун Душанбедаги биринчи ўйинга жамоамиз Игорь Шквырин, Миржалол Қосимов, Азамат Абдураимов каби легионерларсиз борди.

Бундан ташқари ОФК мазкур баҳсга "ўйин тақдирини ҳал қилишга қодир" қозоғистонлик ҳакам Александр Кулаковни тайинлади. Шу боис илк учрашувда Тожикистон 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Жавоб ўйинидан олдин Ўзбекистон терма жамоаси сафига легионерлар қайтарилди. Аммо энг оптимал таркиб билан ҳам 5:0 ҳисобидаги ғалабага эришиш жуда қийин эди. Камида омад ҳам керак эди.

Жавоб ўйини Тошкентдаги МҲСК стадионида бўлиб ўтди, сабаби ўша пайтда "Пахтакор" стадиони майсаси қайта экилаётганди.

Ўйин бошидаёқ вакилларимиз 2:0 ҳисобида олдинга ўтиб олишди. Афсоналарга кўра Тожикистон бош мураббийи баъзи футболчиларининг ўйинни сотаётганини сезиб қолган. Биринчи таймнинг ўзида меҳмонлар ўзгаришларни амалга оширишди. Аммо бу билан натижага таъсир қила олишмади. Асосий вақтда 4:0 ҳисоби қайд этилди. Умумий ҳисоб тенглашгач қўшимча таймлар белгиланди. 95-дақиқада Зафар Мусабоев бешинчи бор Тожикистон дарвозасига гол урди, ўша пайтда "олтин гол" қоидаси амалда эди. Шу боис ўша заҳоти учрашув якунланди ва Ўзбекистон ўз тарихида илк бор Осиё Кубоги финал босқичига чиқди", - деб ёзади Никимбаев телеграмдаги ўз каналида.




Ўзбекистон - Тожикистон - 5:0

19.06.1996. Тошкент. МҲСК стадиони. 15000 томошабин.
Осиё Кубоги саралаши. Жавоб ўйини. Биринчи ўйин 0:4.

Ҳакам: 
Элдор Рамазонов (Туркманистон)

Голлар: Қосимов Миржалол 4 пенальти, Андреев Сергей 8, Қосимов МИржалол 33 пенальти, Шквирин Игорь 72, Мусабоев Зафар 95.

Ўзбекистон: Бугало Павел; Давлетов Февзи (Рўзимов Улуғбек, 67); Магаметов Фарход; Қосимов Миржалол; Захаров Андрей; Мамотов Эдуард; Тиллаев Олим (Усмонхўжаев Ойбек, 58); Атоян Степан; Лебедев Сергей; Шквирин Игорь; Андреев Сергей (Мусабоев Зафар, 37)

Тожикистон: Маннаников Андрей; Фузайлов Хаким; Мамажонов Шуҳрат (Климанов Владимир, 19); Пискарев Сергей; Раҳимов Рашид; Асадуллаев Анвар; Батуренко Юрий; Алидодов Умид (Жабборов Шуҳрат, 20); Ашурмамадов Алиёр (Левченко Виталий, 29); Аваков Арсен; Шарипов Фаҳриддин

Огоҳлантиришлар: Маннаников Андрей; Фузайлов Ҳаким; Раҳимов Рашид; Батуренко Юрий; Климанов Владимир
Четлатиш: Раҳимов Рашид, 92 (2СК)


Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика