Африка миллатлар Кубоги-2023 июнга кўчирилади
25 фев 2015 15:49
Янгиликлар
Африка миллатлар Кубоги-2023 июнга кўчирилади
ФИФА бош котиби Жером Валькенинг таъкидлашича, Қатардаги жаҳон чемпионати ноябрь-декабрь ойида ўтиши режалаштирилгани учун 2023 йилда бўлиб ўтадиган Африка миллатлар Кубоги июнга кўчирилади.
"2022 йилдаги жаҳон чемпионати муддати ўзгаргани учун, Африка миллатлар Кубоги-2023 июнга кўчирилишини Вальке тасдиқлади" - дейди BBC журналисти Ричард Конвей ўз "твиттерида".
"Қатар-2022" муддати сўрилиши 19-20 мартда Цюрихда бўлиб ўтадиган ФИФА йиғилишида ҳал бўлади.
Фикрлар