Адриану "Малага" билан ўйинда жароҳат олди

Tolibjon Qosimov
26 авг 2013
"Барселона" ҳимоячиси Адриану Испания чемпионати иккинчи тури доирасидги "Малага"га қарши ўйинда жароҳат олди ва шу сабалим танаффусда алмаштирилди, дея хабар бермоқда Marca.
Бразилиялик футболчи чап оёқ сонининг орқа томонидан олган жароҳати сабаб ўйинни давом эттира олмади. Бугун у тиббий кўрикдан ўтказилади ва шундан сўнг жароҳатнинг қай даражада жиддий эканлиги маълум бўлади.

Эслатиб ўтамиз, "Малага" дарвозасига киритилган ягона гол муаллифи ҳам айнан Адриану бўлди.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sport-express.ru