

"Челси" ҳужумчиси Тэмми Абрахам "Тоттенхэм" форварди Харри Кейн ҳақида гапирди.
"Мен Кейнни дунёдаги энг яхши ҳужумчи деб ҳисоблайман. Икки кун олдин Баркли билан бу мавзуда гаплашдик ва мен Кейндек форвардни кўрмаганимни айтдим.
Унда жарима майдончаси ичида имконият бўлса, 10тадан 9тасидан фойдаланади. Ундан ўрнак оламан деган умиддаман", - дейди Абрахам.



