UZ

Сўнгги янгиликлар

Абрамович: "Лэмпард - клубнинг юзи, унинг бу ердаги даражаси ўзгармайди" Янгиликлар

Абрамович: "Лэмпард - клубнинг юзи, унинг бу ердаги даражаси ўзгармайди"

"Челси" президенти Роман Абрамович 42 ёшли мутахассис Фрэнк Лэмпарднинг истеъфоси ҳақида гапирди.

Эслатиб ўтамиз, клуб бугун бош мураббийнинг истеъфога чиқарилганини маълум қилди.

"Бу қарорга келиш жуда оғир бўлди. Фрэнк билан муносабатларимиз жуда яхши, уни қаттиқ ҳурмат қиламан. У жуда тартибли ва юқори меҳнат этикасига эга инсон. Бироқ бундай ҳолатда биз бош мураббийни ўзгартиришга қарор қилдик.

Клуб номидан Фрэнкга миннатдорлик билдирамиз. У клубимизнинг юзи ва унинг бу ердаги даражаси ўзгармайди. "Стэмфорд Бриж" уни доимгидек юқори иштиёқ билан кутиб олади", - деди Абрамович.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика