UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 1:1 (матнли трансляция)  91 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  14 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  3 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  1 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  7 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  3 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   23 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  10

Абдухолиқов ва "Локомотив"нинг 8 футболчиси терма жамоага чақирилди Янгиликлар

Абдухолиқов ва "Локомотив"нинг 8 футболчиси терма жамоага чақирилди

Теглар :  Локомотив
Хабарингиз бор, айни пайтда "Локомотив" футболчилари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида янги мавсумга тайёргарликни давом эттиришмоқда.

Мазкур йиғин 21 январга қадар давом этади.

Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам 21-24 январь кунлари Дубайда қисқа муддатли йиғин ташкил этади. Бунда терма жамоамиз 22 январь куни Дания (U-23) терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Ушбу ўртоқлик ўйинига "Локомотив" футбол клубидан 9 нафар футболчи чақирув олди.

Булар - дарвозабон Игнатий Нестеров, ҳимоячилар Бобур Йўлдошев, Ислом Тўхтахўжаев, Шуҳрат Муҳаммадиев, ярим ҳимоячилар Сардор Мирзаев, Сервер Жепаров, Санжар Шоаҳмедов ҳамда ҳужумчилар Марат Бикмаев билан Темурхўжа Абдухолиқов. Демак, бу футболчилар Тошкентга "Локомотив" таркибида эмас, балки Дания (U-23)га қарши назорат баҳсидан сўнг терма жамоа билан қайтишади.

Шуни айтиш лозим, ўтган мавсум тўпурари Темурхўжа Абдухолиқов ниҳоят илк бор терма жамоа йиғинида иштирок этади. Бундан ташқари, "темирйўлчилар" сафига яқинда келиб қўшилган ҳимоячи Шуҳрат Муҳаммадиев ҳам бош жамоадан таклиф олган.


Рейтинг: +62   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика