UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" (матнли трансляция)  53 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  1 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0 18:52Kelme бренди Аёллар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси учун расмий тўпни тақдим этди  0 18:25Антони: "Месси ҳар доим менинг кумирим бўлган"  4 17:58Суперлига. ОКМК Термизда ғалаба қозона олмади, "Сурхон" учрашувни 10 киши бўлиб тугатди  4 17:47ЖЧ-2026 Европа плей-офф босқичига қуръа ташланди: иккита мундиални ўтказиб юборган Италия Шимолий Ирландия билан тўқнашади  8 17:28ЖЧ-2026 Қитъалараро плей-офф босқичига қуръа ташланди: саралашда 18 ўйиндан 10 тасида ютқазган Боливияда ҳам ҳали имкон бор  7 16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  21 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  1 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   6 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  1 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  6 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  10 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3

"Абдуқодир Ҳусанов камгап, аммо кучли футболчи" — "Ланс" устози Янгиликлар

"Абдуқодир Ҳусанов камгап, аммо кучли футболчи" — "Ланс" устози

Францияда Хусанов ўзининг инкор этиб бўлмайдиган маҳорати эвазига "йиртқич" лақабини олган.

"Манчестер Сити" уни қўлга киритишни кафолатлаш учун бежиз 40 млн евро ва бонуслар таклиф этмади.

Хусанов ҳавас қилса арзийдиган жисмоний кучга эга марказий ҳимоячи, шунингдек, юқори даражадаги спринтер: унинг "Реймс" футболчиси Жунья Итони 37 км/с тезликда қувиб келаётгани акс этган видео интернетни ларзага келтирган.

"У камгап, аммо кучли футболчи. Мен келганимда, Дансо кетиш арафасида эди. Ўшанда Жан-Луи Лека ("Ланс" спорт координатори – таҳр.) менга: "Хавотир олманг, Абдуқодир шу ерда", деганди. 

У хато қилмаган экан. Ҳусанов ҳақиқатан ҳам улкан салоҳиятга эга", – деди "Ланс" бош мураббийи Уилл Стилл.

Ҳусанов ҳозирданоқ ҳимоядаги тажовузкорлиги билан ажралиб турадиган Рубен Диашга қиёсланяпти. Бу, айниқса, Гвардиолага маъқул келадиган жиҳат.

Аввалроқ Фабрицио Романо Абдуқодир Ҳусановнинг қачон "Манчестер Сити" билан шартнома имзолашини маълум қилган эди.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика