UZ

Сўнгги янгиликлар

09:45"Ювентус" ёзда кимни бош мураббий этиб тайинламоқчи эканлиги маълум   1 09:15“Реал Мадрид“ иккита ҳимоячи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр  0 08:48АПЛ футболчиси кома ҳолатига тушиб қолди  1 08:10Анчелотти Бразилия МТЖга мамлакат футболи афсонасини ёрдамчи мураббий сифатида таклиф қилмоқчи  1 07:37Ўзбекистон кубоги. Бугун 3-тур давом эттирилади  0 01:34"Лочин" устози Сардор Тўхтаев: "Йигитларимиз футбол ўйнашни исташса, Суперлиганинг исталган жамоасига қийинчилик туғдиришимиз мумкин"  8 01:23"Манчестер Сити" Виртцни сотиб олиш бўйича "Байер"га таклиф жўнатди  0 01:01Де Брюйненинг агентлари футболчининг хизматларини "Реал"га таклиф қилди  8 00:43Анчелотти Бразилия термасида Кака билан ишламоқчи  0 00:25Камолиддин Тожиев: "Пахтакор" ҳамма фронтда олий мақсад қўяди. Кўп гол ўтказаётганимиз мени безовта қилмоқда"  6 00:11"Пахтакор"нинг бразилиялик легионери ярим йилга сафдан чиқди  1 23:52Рўзиқул Бердиев: “У биз учун қиммат футболчи эмас, арзон футболчи“  21 23:20U21 биринчилиги. Водий дербисида дуранг, "Динамо"га техник мағлубият ёзилди ва бошқа натижалар (ЖАДВАЛ)  0 22:47“Динамо“га қарши учрашувдан сўнг мезбонлар устози қисқа фикр билдирди  8 22:28"Навоий ФА" бош мураббийи Даврон Турсунов: "ОКМКнинг энг зўр спорт формадаги пайтига тўғри келиб қолдик"   3

Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: “Бошланғич таркибда Насимовга ишонч билдирилса керак” Янгиликлар

Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: “Бошланғич таркибда Насимовга ишонч билдирилса керак”

Футболчилик фаолиятида қайси жамоада ўйнамасин доимо етакчиликни ўз қўлига олишга уринган Абдуқаҳҳор Маъруфалиев бутсаларини михга илганидан кейин, “Металлург”да устози Рустам Мирсодиқовга яқин ёрдам бериб келмоқда.
Айтиш керакки, Маъруфалиевга ҳам футболчиларнинг орзуси бўлмиш, миллий терма жамоа либосини кийиш насиб қилган. 1992 йилдан 2001 йилга қадар миллий терма жамоа мураббийлари эътиборида турган Абдуқаҳҳор Маъруфалиев бош жамоамиз сафида 32та учрашувда иштирок этиб, рақиблар дарвозасига 5 бор йўл топа олгани билан тарих зарварақларидан жой эгаллади. Шу боис Иордания билан ўйин олди навбатдаги суҳбатдошимиз, Маъруфалиев бўлди.

“Аввало миллий терма жамоамизга сафардаги ўйинда омад тилайман. Табиийки мен ҳам халқимиз орзиқиб кутаётган ғалабани кутяпман. Ўйлайманки йигитларимиз бунга қодир. Бугун Спорт ТВда ўйинни 21:00да олиб кўрсатилиши тўғрисида реклама қилиняпти. Шу боис учрашувни ойнаи жаҳон орқали кўриб бўлсада, футболчиларимизни қўллаб қувватлаймиз”.

“Фикримча Амманда кечадиган баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилса керак. Сафарда гол уришимиз жуда аҳамиятли. Ғалабами ёки дуранг натижами, муҳими сафардан қониқарли натижа билан қайтишдир”.

“Бугунги ўйинда мураббийлар штаби ҳужум чизиғига бошланғич таркибда Баҳодир Насимовни қўйса керак. Чунки ўзингизга яхши маълумки, Насимов охирги марта Тошкентда ўтган ўйинда захирадан тушган бўлишига қарамай, гол уришни уддалаганди. Бақоев ҳам чакки эмас. Унда ҳам имконият яхши. Менимча Улуғбекни иккинчи таймда ўйинни янада кучайтириш учун туширса керак. Бунга ўйин давомида гувоҳ бўламиз”.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика