UZ

Сўнгги янгиликлар

14:45"Челси" тасвирий санъат асари услубидаги сафар либосини намойиш этди  3 14:17Ҳоланд изидан: "Манчестер Сити" норвегиялик вундеркинд билан шартнома имзолашга яқин  0 13:48СҚБ халқаро мусобақада ғолиб чиқди  0 13:19"Челси" КЖЧ учун қайдномасини эълон қилди  0 12:51Дунёнинг энг кучли футбол лигалари эълон қилинди. АПЛга қайси лига рақобатчи?  14 12:26Англия терма жамоаси тарихда илк бор Африка жамоасига мағлуб бўлди  4 12:02ЖЧ саралаш учинчи босқич якунлари. Тўртинчи босқич қачон бўлади?  23 11:36Доннарумма ПСЖни тарк этиши мумкин. Клуб янги шартнома бўйича келишувга эриша олмади  10 11:02“Бавария“ Испания МТЖ аъзосини сотиб олмоқчи  0 10:36“Бетис“ Антони бўйича МЮга таклиф билан чиқди  0 10:10“Бавария“ футболчиси фаолиятини “Ал Насср“да давом эттириши мумкин  0 09:45“Интер“нинг клублар ўртасидаги ЖЧга қайдномаси маълум  1 09:17Саудия Арабистонликлар яна бир топ мураббийни лигага олиб келишмоқчи  2 08:49“Ювентус“ мураббий борасида бир қарорга келди  1 08:20ПСЖ 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0

Абдумавлон Абдужалилов: "Эътирофни кутмагандим" Янгиликлар

Абдумавлон Абдужалилов: "Эътирофни кутмагандим"

"Нефтчи" дарвозабони Абдумавлон Абдужалилов championat.asia талқинига кўра турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.

Шунингдек посбон тур рамзий терма жамоасига киритилди. Ёш дарвозабон ўз фикрларини билдирди.


"НАСАФ" БИЛАН ЎЙИН ҲАҚИДА
- Очиғи “Насаф” билан ўйинни бошида бироз ҳаяжон бўлди. Сабаби ўз мухлисларимиз қаршисида кучли рақибга қарши очилиш ўйинида тўп тепдик. Лекин кўп ўтмай ҳаяжон йўқолди. Айтиш керакки, шу куни ҳимоя чизиғимиз тартибли ўйин кўрсатди. Шу сабаб дарвозамиз даҳлсизлигини сақлаб қолдик.

ТУР ТЕРМА ЖАМОАСИГА КИРГАНИ ҲАҚИДА
- “СА”нинг эътирофини кутмагандим. Чунки турнинг қолган ўйинларини ҳам кузатганимда ҳамкасбларим ҳам яхши ҳаракат қилишганди. Журналистларнинг эътиборига тушиш ҳар бир спортчи учун ёқимли бўлса керак.

"СЎҒДИЁНА" БИЛАН БАҲС ҲАҚИДА

- Тўғриси “Насаф”га қарши ўйиндан кейин “Нефтчи”га нисбатан эътибор ошди. Энди кўпчилик биздан янада яхши ўйин ва натижа кутади. Аллақачон “Сўғдиёна” билан ўйинга тайёргарликни бошлаб юбордик. Аввалги ўйиндаги хатоларни таҳлил қилиб, галдаги учрашувда бу камчиликларни бартараф этишга ҳаракат қиламиз. Жиззахда бизни қийин ўйин кутяпти. Чунки “Сўғдиёна” очилиш ўйинида ўз мухлислари учун  ғалаба тақдим этишга ҳаракат қилади. Стадиондаги муҳитни таассавур қилиш мумкин. Лекин “Нефтчи” Жиззахга ғалаба учун боради. Бу бизнинг асосий мақсадимиз саналади
 

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика