UZ

Сўнгги янгиликлар

13:02Мареска: "АҚШдаги об-ҳаво туфайли машқ қилиш деярли имконсиз"  0 12:34Раулнинг навбатдаги манзили Испания U-21 термаси бўлиши мумкин — музокаралар бошланди  0 12:07"Бавария" дортмундликлар юлдузини сотиб олмоқчи  0 11:39"Манчестер Сити" ҳимоячисининг дисквалификацияси узайтирилди  2 11:19Суперлига. 14-тур ҳакамлари маълум: "Насаф" – "Пахтакор" учрашувини Тўхтасинов бошқаради  19 10:40"Тоттенхэм" 20 ёшли япониялик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришди  1 10:04Шаҳбоз Умаров “Турон“ билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси водий клуби бўлиши мумкин  4 09:33Шомуродовга А Серия жамоасидан таклиф бор  12 09:02Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 08:31“Рома“ Шомуродовни қанчага сотишни режа қилгани маълум  8 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Интер Майами“ иштирок этган гуруҳдан кейинги босқичга йўл олганлар маълум  28 07:25Суперлига. "Қалдирғоч"лар Абрамов жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этишди, Абдухолиқовдан дубл  0 07:19Ўзбекистон кубоги. Бугун яна 2 та чорак финалчи аниқланади  1 02:00КЧЖ. ПСЖ "Сиэтл Саундерс"ни таслим қилди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллади, "Атлетико" ғалаба қозонган бўлсада уйга қайтади  11 01:54“Навбаҳор” ПФК раҳбариятида ўзгариш юз берди  4

Абдумалик Ҳакимов: “Биринчи лиганинг бу йилги ўтказиш тизими менга маъқул келди” Янгиликлар

Абдумалик Ҳакимов: “Биринчи лиганинг бу йилги ўтказиш тизими менга маъқул келди”

Хабарингиз бор, кеча Тошкентда Ўзбекистон Кубоги ўйинлари ва биринчи лига мусобақаси учун қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Унда элита клублари билан бир қаторда биринчи лига жамоаларининг расмий шахслари иштирок этди. Хусусан “Цементчи” устози Абдумалик Ҳакимов ҳам қуръа маросимида бевосита қатнашди. Шу боис мураббийнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Юртимизда деярли мавсуми бошлангандек туюлмоқда. Мухлисларимизни ушбу футбол мавсуми билан табриклаб қоламан. Қуръага келадиган бўлсак, менимча ҳаммаси кўнгилдагидек ўтди. Ҳеч қандай эътироз йўқ – дея гап бошлади Ҳакимов.  

- Қуръанинг кўзи кўр деб бежизга айтишмаган. “Цементчи” учун бошланишига жиддий рақиблар рўбарў келди. Бундан ҳавотир олаётганим йўқ. Аксинча хурсандман. Рақиб ким бўлишидан қатъий назар барибир бир кун келиб ўйнаш керак. Шундай экан ҳар клубни хурмат қиламиз.

- Кубокда биринчи “Навбаҳор” билан ўйнайдиган бўлдик. Кучли жамоа сифатида шаклланаётганини кўриш мумкин. Лекин бу билан ортга чекинмаймиз. Ахир ўтган йили ҳам олий лига клубларига қарши ўйнадик-ку. Чемпионатда ҳам кетма-кет икки ўйин кучли рақибларга қарши ўтказамиз. “Динамо” ва “Зомин” назаримда бу йил олий лигага чиқиш учун кураш олиб боради.   

- “Цементчи” ҳам имкон қадар янги мавсумга пухта тайёргарлик олиб боришга харакат қилмоқда. Раҳбарият томонидан эътибор юқори. Керакли шароитлар яратиб берилмоқда. Ўз навбатида бунга жавобан биз ҳам жиддий ишлаяпмиз. Қолганини мавсум кўрсатиб беради.  

- Тайёргарликдан кўнглим тўлмоқда десам ҳам бўлади. Фақат мени ранжитаётган жиҳати айрим йигитларни грипп касаллиги безовта қилмоқда. Селекцияга келадиган бўлсак, бугунги кунда бир қатор футболчилар кўрикдан ўтмоқда. Яқинда бошланадиган Фарғона “Ҳоким кубоги-2016” турнирида иштирок этамиз ва унда таркибда кимлар қолиши маълум бўлади.

- Биринчи лига мусобақаси жорий мавсум олий лига каби ўтадиган бўлди. Илгари футболчилик давримда ҳам шундай тизимда бўлганини яхши эслайман. Хусусан 1995 йили “Бағдод” сафида харакат қилганимда сафарда 4та ўйин ўтказиб қайтардик. Бу сафар иккита ўйин ўтказиб қайтиладиган бўлди. Шахсан менга бу тизим маъқул тушди – дейди Абдумалик Ҳакимов.

Исломбек Рустамбеков.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика