UZ

Сўнгги янгиликлар

14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  0 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  6 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  0 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  8 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  15 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  21 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  3 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  25 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  9 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15

Абдулатиф Абдуқодиров: "Андижон"да қолиш-қолмаслигим шу кунларда аниқ бўлади" Янгиликлар

Абдулатиф Абдуқодиров: "Андижон"да қолиш-қолмаслигим шу кунларда аниқ бўлади"

Биринчи лигада тўпурарлик маҳоратини намойиш этган Абдулатиф Абдуқодиров яна фаолиятини олий лигада ўтказишга яқин турибди.
Ўз вақтида Тошкентнинг "Локомотив" клубида элитада ўйнаган футболчи охирги йилларда "НБУ-Осиё" шарафини ҳимоя этиб келаётганди. Жорий мавсумнинг биринчи қисмида "банкирлар" сафида майдонга тушиб, 21та голга муаллифлик қилган ҳужумчи "Андижон" клубида қизиқиш уйғотди. Шу боис 27 ёшли ҳужумчи "бургутлар"нинг Тошкентда ўтказаётган йиғинида иштирок этмоқда. Яқинда Абдуқодиров билан суҳбатлашиб, бир қатор саволларга жавоб олдик.

- Йил бошида, "Шўртан"дан таклиф тушганди. Шу боис қишки йиғинлар чоғида, ғузорликлар билан машғулот ўтказдим. Лекин чемпионат старти олдидан "НБУ-Осиё"нинг собиқ бош мураббийи Жаъфар ака Ирисметов мени ўз клубида кўришни истаётганини, агарда маъқул келса яна "НБУ-Осиё"га қайтишим кераклигини айтди. Шундан кейин яна ортга қайтиб келдим", - дея гап бошлади Абдулатиф Абдуқодиров.  
"Банкирлар" сафига қайтганимдан афсусланмайман. Аксинча бу ерда етарлича ўйин амалиётига эга бўлдим, ва бир нечта голлар уришга эришдим.

- Биринчи босқичда 21та гол уриб, "шарқ" минтақасида тўпурарлик қилдингиз. Айтингчи ўзингиз бундан қониқдингизми ёки голларингиз миқдори янада кўпроқ бўлиши ҳам мумкинмиди?
- Тўпурар бўлганимдан хурсандман. Лекин бундан ҳам кўпроқ гол уришим мумкин эди. Чунки вазиятлар мўл бўлди. Лекин кўп холларда тўп дарвозага киришни истамади. Бундай натижа қайд этишимда, жамоадошларимнинг ҳиссаси катта бўлди деб ўйлайман. Леонид Кошелев, Абдумажид Тоиров, Алексей Николаев, Александр Хвостунов... Айнан уларнинг қўллаб-қувватлаши натижасида шундай натижа қайд этдим.

- Айни дамда "Андижон" йиғинида иштирок этмоқдасиз. Янги жамоа сизда қандай таассурот қолдирмоқда?
- Ёмон эмас. Йигитлар яхши қабул қилди ва ҳамма бир-бири билан аҳил-иноқ. Машғулотлар юқори даражада ўтказилмоқда. Сергей Шевченконинг тажрибаси катта эканлиги билиниб турибди.

- Жамоада қолиш имкониятингизни қандай баҳолайсиз?
- Бу борада сизга ҳозир аниқ гап айтишим қийин. Буни бош мураббий ҳал қилади. Агарда келиша олсак, иккинчи даврани "Андижон"да ўтказаман. Акс холда...

- Олдингизда бошқа вариантлар ҳам борми?

- Ҳа, олий лигага чиқиш учун курашаётган "Қўқон-1912" ҳам таклиф билан чиққан. Кейинги тақдирим қандай кечиши, ушбу ҳафта сўнггида аниқ бўлиб қолса керак.

- "НБУ-Осиё" раҳбарияти кетишингизга қаршилик қилмадими?

- Йўқ, раҳбарият билан мавсум аввалида гаплашганимизда, агарда олий лига вакилидан таклиф бўлса, кетишимга руҳсат беришини айтганди. Бу борада муаммо бўлмайди.

- Сергей Шевченко билан алоҳида суҳбатлашиш имкони бўлдими?

- Йўқ, бош мураббий билан кўп вақт ҳам суҳбатлашмадик. Асосан клубга келганимда, озгина гаплашдик ва машғулотлар жараёнида ҳам ўзини қизиқтирган саволларни бериб туради. Шу тариқа қисқача гаплашиб турибмиз. Бафуржа суҳбатлашиш имкони ҳам туғилиб қолар.

- Агарда "Андижон" билан келиша олсангиз, бу сизнинг яна олий лигага қайтишингиз бўлади. Тўғрими?
- Ҳа, олдин "Локомотив"да ҳам бир неча мавсум ўйнагандим. Элитада яна ўйнашга бемалол кучим етади ва бунга тайёрман.


Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика