UZ

Сўнгги янгиликлар

23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  0 23:02ЕЧЛ старт олмоқда! "Реал Мадрид" - "Марсель". Таркиблар аниқ!  1 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   12 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 21:03"Атлетик" — "Арсенал". Таркиблар маълум  19 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  8 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14 18:28Про лига. Икки киши майдондан четлатилган ўйинда "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан муроса кўчасини танлади  0

Абдужаббор Маъруфалиев: "Болгариядан ижобий натижа билан қайтмоқчимиз" Янгиликлар

Абдужаббор Маъруфалиев: "Болгариядан ижобий натижа билан қайтмоқчимиз"

Тошкентнинг "Бунёдкор" клубининг 2008 йилда таваллуд топган футболчилари Болгария шаҳрида бўлиб ўтадиган "Жанубий қора денгиз-2017" мусобақасида иштирок этиш учун куни кеча жўнаб кетди.

Ушбу жамоани анчадан бери мураббий Абдужаббор Маъруфалиев  тайёрлаб келмоқда. Болгарияга ҳам Маъруфалиев бошчилигида ёш "қалдирғочлар" йўл олган. Абдужаббор Маъруфалиев билан боғланиб турнир ҳақида суҳбатлашдик.


- Яқинда Андижон шаҳрида бўлиб ўтган "Хотира-79" мусобақасида иштирок этиб қайтдинглар. Ушбу турнир Болгарияда ўтаётган мусобақа учун тайёргарлик вазифасини ўтаб бердими?

- Албатта, биз Андижондаги мусобақада муносиб иштирок этдик. Ўтказилган барча учрашувларнинг бирида дуранг натижа қайд этган бўлсак қолган учрашувларда ғалаба қозондик. Биз Андижонга асосий таркиб футболчиларини олиб бормагандик. Асосан иккинчи таркибдаги футболчиларни қай даражада эканликларини кўриб олиш учун уларни олиб боргандик. Андижондаги турнирда деярли барча футболчиларни кўриб олдим. Улар орасидан бир нечтасини саралаб олдик ва Болгариядаги турнирга олиб кетдик. Бундан ташқари маълум бир сабабларга кўра "Хотира-79" мусобақасида иштирок эта олмаган бир қатор футболчиларни ўзимиз билан бирга Болгарияга олиб кетдик.

- Андижон вилоятида "Хотира-79" мусобақасида иштирок этдик деб айтиб ўтдингиз. Ўзингизни жамоангиздан ташқари бошқа рақиб клубларнинг ёш футболчиларини ҳам кузатдингизми?

- Бошқа жамоадаги болаларни ҳам кузатиб бордик. Бизни асосан "БФК-Асиа" жамоасида футбол сир-асрорларини ўрганаётган болакайлар қизиқтириб қўйди. У ерда жуда ҳам кўп истеъдодли болалар бор экан. 4-5 нафар иқтидорли болаларни кўз остимга олиб қўйдим. Болгариядан қайтганимдан сўнг албатта уларни "Бунёдкор" академиясига чақираман.


- Болягарияга кетишдан олдин тайёргарлик қай даражада ўтказилди?

- Тайёргарлик аъло даражада ўтказилди. Ҳар битта болани алоҳида имтиҳондан ўтказдик. Машғулотлар яхши ўтказилди. Турнирга 100 фоиз тайёргарлик кўриб бордик. 

- У ерда қандай жамоалар иштирок этаяпти?

- Болгария ва Молдавия болалар футбол жамоалари иштирок этишмоқда. Биз бу ерга ғолиб бўлиш мақсадида ташриф буюрганмиз. 


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди
Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика