Аббосбек Файзуллаев: "Ҳиссиётларни тасвирлаб бера олмайман"
06 июн 00:46
Янгиликлар
Аббосбек Файзуллаев: "Ҳиссиётларни тасвирлаб бера олмайман"
ЖЧ-2026 саралашида БААга қарши ўйиндан кейин Ўзбекистон термаси футболчиси Аббосбек Файзуллаев фикрларини билдирди.
- Ҳиссиётларни тасвирлаб бера олмайман. Ёшлигимиздан жаҳон чемпионатига чиқишни орзу қилардик. Телевизор орқали кўриб, доимо дуо қилардик. Шу мақсадда катта бўлгандик ва бунга эришганимиздан хурсандмиз.
- Ўзбекистон Республикаси Президенти қўнғироқ қилибдилар, сир бўлмаса нима дедилар?
- Муҳтарам Президентимиз қўнғироқ қилиб, табрикладилар. Уларга катта раҳмат айтаман, бизга жуда катта эътибор бермоқдалар. Бу ўз самарасини берди. Ўзбекистон халқини табриклайман. Ҳалқимиз жаҳон чемпионатига лойиқ эди, улар анча кутишди. Бу ишни тез амалга оширганимиздан хурсандмиз, - деди футболчи.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар