UZ

Сўнгги янгиликлар

13:50Шукуров ва Шомуродовнинг жароҳати бўйича тўлиқ маълумот  16 13:36"Барселона"нинг трансфер режалари  2 13:08Хвича "Барселона"га ўтиши мумкин  0 12:41КХДР - Ўзбекистон. Шомуродов ва Шукуров Лаосга бормайди  37 12:32"Реал" президенти Мбаппедан норози  7 12:04Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига мурожаат  44 11:42Андрес Иньеста Дания клуби эгасига айланди  1 11:15Спорт ТВ бош директори: "Режа бўйича иш олиб борилаётганда, мадҳия бошланиб қолди. Эфирга мадҳиянинг ўртасидан ўтиш нотўғри ҳисобланиб, тугаши кутилди"  43 10:42"Бавария" Мусиалани олиб қолиш учун катта маош таклиф қилди  1 09:57Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ироққа қарши ўйнайди   3 09:21Кеча жароҳат олган Шукуров ижтимоий тармоқдаги саҳифасида пост қўйди  19 08:41Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  23 08:10ЖЧ-2026 саралаши. Винисиус пенальтидан гол ура олмади, Месси ва Аргентина эса сафарда Парагвайга ютқазди  14 07:54Ҳамид Саҳари Қатар-Ўзбекистон учрашуви учун карикатура чизди  31 07:24Марко Матерацци: "Златан ўзини энг зўри деб ҳисоблайди, лекин ундай эмас"  2

А Серия. Миланликлар учун омадсиз тур Янгиликлар

А Серия. Миланликлар учун омадсиз тур

Италия чемпионатида 26-тур ортда қолди.

"Наполи" уйида "Аталанта"ни мағлуб этди

Неаполликлар ўйинни анча фаол бошлашди. 5-дақиқадаёқ Зельински билан "девор" услубида ўйнагандан кейин Политано зарба берди, Муссо жамоаси жонига оро кирди. Кўп ўтмай Хвича қанотда рақибларини чалғитиб, зарба берди аммо зарба бурчаги жуда ўткир эди. Тайм сўнгида Муссо яна бир бор Политано гол уришига йўл қўймади. "Аталанта" қаторасига учинчи бўлимда на арзирли ҳужум қилди, на зарба бера олди.

Иккинчи бўлим Осимхеннинг самарасиз бўлсада, чиройли зарбаси билан бошланди. Бироқ бу вазиятда ҳам Муссо ортиқча муаммога дуч келмади. "Наполи" охир-оқибат босимдан самара чиқара олди, Осимхен Хвичага ажойиб пас берди, Кварадона эса 6 нафар ҳимоячини атрофига йиғиб, алдаб, дарвоза тўққизлигини нишонга олди. Ўйин анча сокинлашди ва охирги дақиқаларда қайта жонланди. "Аталанта" Муриэлнинг фаоллигидан кейин хавфли вазият яратди. Бироқ "Аталанта"нинг собиқ футболчиси Голлинини ташвишга сола олмади. Кўп ўтмай Эльмас бурчакдан узатмани амалга оширди, Ррахмани ҳаммадан баланд сакради ва тўпни дарвозага йўллади. Фарқни ҳеч бўлмаса битта голга қисқартириш имконияти Руджерида юзага келди, аммо унинг кучли зарбасини кипер қайтаришни уддалади. "Наполи" навбатдаги ғалабани расмийлаштирди ва титулга янада яқинлашди. "Аталанта" эса шу руҳда давом этса, еврокубокларсиз қолиши ҳеч гап эмас.


"Специя" кутилмаганда "Интер"ни мағлуб этди 

Ўйин стартида "Специя" ҳужум қилишга эътибор қаратди, аммо қарши ҳужумни ўтказиб юборди. Данило Д`Амбризио жарима майдончасида йиқитилди. Нуқтага Лаутаро яқинлашди, бироқ кўнглидагидек зарба бера олмади ва Дронговски тўпни қайтаришга эришди. Ўйин анча тинчланди ва вазиятлар деярли юзага келмасди. Фақатгина Мхитаряннинг эпизодини ёдга олиш мумкин. Бўлим охирига яқин Агуделло қанотдан олдинга ўтиб, тўпни Хандановичнинг устидан ташлаб қўйишга уриниб кўрди, аммо устун голга йўл қўймади. Бироз ўтиб, Лаутаро бу жарима майдончасидан наригисигача етиб бориб, зарба берди — Дронговски ўз ўрнида.

Иккинчи бўлим аввалида Дармианнинг узатмаисдан кейин Лаутаро голини урди. Бироқ ҳакам сал аввал Барелла ўйиндан ташқари ҳолатда бўлганини пайқаб қолди ва голни бекор қилди. "Специя" эса барча қоидаларга мос равишда гол ура олди. Узоқ масофага узатмадан кейин Нзола икки ҳимоячи билан курашда фаол қатнашди ва тўпни Шомуродовнинг ўрнига тушган Даниэле Мальдинига ташлади, италиялик футболчи нозик зарба билан тўпни дарвоза бурчагига йўллади. "Интер" босимни кучайтирди, лекин бу наф бермасди. Шу паллада ҳакам "Специя" дарвозасига яна бир бор пенальти белгилади. Бу сафар Лукаку зарба беришга қарор қилди ва бу ишни аргентиналик ҳамкасбидан самаралироқ бажарди. "Интер" ўйинни ютиб кетиш учун шашт билан ҳужумга ўтди, лекин ўз дарвозасига пенальти белгиланишига сабабчи бўлди. Сафга қайтиб, голлар ураётган Нзола ассист ёнига гол ҳам қўшиб қўйди. Қолган вақт давомида "Интер" ҳеч бўлмаса дуранг қайд этиш учун ҳаракат қилди, Лаутарода имкониятлар бўлди, аммо ҳисоб бошқа ўзгармади. "Интер" яна меҳмонда ишончсиз ўйин ўтказди, "Специя"ни эса табрикласак арзийди.


Қувноқ баҳсда "Ювентус" "Сампдория»дан устун келди

"Кекса синьора" дарҳол ҳужумга ташланди ва кўп ўтмай, натижага эришди. Костичнинг бурчак зарбасидан кейин Бремер ҳаводаги курашда устун келди ва боши билан тўпни дарвозага аниқ йўллади. Стандартлар бу мавсум "Ювентус"нинг яхши бир қуролига айланиб қолди. Яна 10 дақиқа ўтиб, Миретти жарима зарбасини ажойиб ижро этди, Рабьо эса боши билан гол уриб, номини таблога ёздириб қўйди. Бир қарашда меҳмонлар учун ана шу паллада ўйин якунланган, натижа ҳал эди. Аммо "Сампдория"нинг режалари бошқачароқ эди. "Ювентус" жарима майдончасидаги талатўпда Ауджелло омадлироқ чиқди ва узоқ бурчакка аниқ зарба берди. Орадан бир дақиқа ўтиб, Заноли қанотдан катта тезликда олдинга ўтди ва тўпни Журичичга етказди, Филип эса биргина ҳаракат билан мувозанатни тиклади. Танаффусгача ҳисоб бошқа ўзгармади. 

Танаффусдан кейин эса Рабьо-Фажоли жуфтлиги иш берди. Айнан шу икки футболчининг комбинациясидан кейин Рабьо қулай нуқтага чиқиб борди ва узоқ бурчакка зарба йўллади. Бир дақиқа ўтиб, "Сампдория" дарвозаси томон пенальти белгиланди, тўп олдига Влахович яқинлашди. Бироқ Душаннинг зарбасидан кейин тўп устунга тегиб қайтди. Ҳисобда олдинда бўлишига қарамай, "Ювентус" тўхташ ҳақида ўйламасди. Куадрадо узоқ масофадан яхши зарба берди, аммо яна — устун. Ўйин сўнгида эса "кекса синьора" яна битта гол уришга барибир эришди. Костичнинг узатмасидан кейин Фажоли боши билан берган зарбасини дарвозабон қайтарди, Суле эса такрорий уринишда уни тўрга йўллади.


"Милан" "Салернитана" билан дуранг ўйнади

"Тоттенхэм"га қарши ўйиндан кейин "Милан" яхши кайфиятда бўлсада, чарчоқ сезилиб турарди. Ўйин стартида Пиоли жамоаси айниқса пассив эди. Биринчи хавфли вазият 27-дақиқадагина юзага келди. Жиру бурчак зарбасидан кеийн акробатик усулда зарба берди. Кўп ўтмай, "Салернитана"да имконият бўлди. Кастанос вазиятдан фойдалана олмади. Яна бир вазиятда "Милан" қарши ҳужумни ўтказиб юбориши ҳам мумкин эди, Булае Диа Меньян билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, аммо кипер ишончли ҳаракат қилиб, тўпни ҳужумчи оёқлари остидан тепиб юборди. Бўлим охирида Леао айланма зарбасидан кейин Очоа ҳам ёрдам беролмасди, лекин тўп устунга тегиб қайтди.

Иккинчи бўлим бошланиши билан эса "Милан" ўз голини уришга эришди. Бенассернинг бурчак зарбасидан кейин Жиру боши билан тўпни дарвозага йўллаш имконини топди. Бироздан сўнг яна Бенассернинг узатмасидан кейин Леао гол уриши мумкин эди, лекин тўп устун ёнидан ўтиб кетди. Аутсайдернинг ҳужуми эса аниқроқ чиқди. Брдарич қанотдан тўпни кучли тарзда узатди, ёлғиз қолиб кетган Диа эса имкониятни кўкка совурмади. Вазиятни қутқариш учун Златан жангга ташланди. Орадан бир неча дақиқа ўтар-ўтмас, Ибрада бунга яхши имконият ҳам бўлгандек эди. Жарима майдончасида Бенассер йиқилгач, ҳакам аввалига нуқтага ишора қилди, бироқ такрорий лавҳани кўриб, қарорини ўзгартирди. "Милан" катта куч билан "Салернитана" дарвоза томон йўл изларди ва имкониятларга ҳам эга бўлди, бироқ таблодаги ҳисобни ўзгартиришнинг иложи бўлмади. Айнан шундай учрашувларга нисбатан "жанговар дуранг" ибораси мос тушади, назаримизда. 

Шунингдек, "Болонья" ва "Лацио" дуранг ўйнашди, "Удинезе" "Эмполи"ни, "Фиорентина" эса "Кремонезе"ни таслим этди.


Сергей Румянцев

Нозима Тўхтамирзаева таржимаси

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика