А Серия клуби Шомуродовни харид қилишга яқин. Бу ҳақда италиялик таниқли журналист хабар бермоқда
29 сен 2020 11:24
Янгиликлар
А Серия клуби Шомуродовни харид қилишга яқин. Бу ҳақда италиялик таниқли журналист хабар бермоқда
"Ростов" ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини А Серия клубида давом эттириши мумкин.
Бу ҳақда журналист Жанлуижи Лонгари ўзининг твиттер саҳифасида хабар бермоқда. Ушбу журналист "Sportitalia" ва "Tutto Mercato Web" нашрларида фаолият юритади.
Инсайдернинг маълумотларига кўра, 25 ёшли форварднинг хизматларига "Женоа" клуби қизиқиш билдирмоқда. Томонлар аллақачон музокараларга киришишган. Трансфер нархи 8 миллион еврони ташкил этиши мумкин.
Шомуродов 2017 йилнинг ёзидан бери "Ростов" шарафини ҳимоя қилади. Элдор Россия жамоасида умумий барча мусобақаларда 91та ўйинда майдонга тушиб, 18та гол ва 12та ассист қайд этди. Форварднинг клуби билан тузган амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар