UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  4 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  20 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  30 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  92 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1025 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди Янгиликлар

А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди

Италия чемпионати 37-туридан ўрин олган "Кальяри" - "Ювентус" ўйини матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бордингиз.


Кальяри – Ювентус 2:0 

«Сарденья»

Голлар: 1:0 – 8 Гальяно, 2:0 – 45 Симеоне.

Кальяри – Краньо, Клаван, Валюкевич, Чеппителли, Маттьелло, Ионицэ, Рог (Палоски, 47), Фараго, Жоао Педро (Перейро, 88), Симеоне (Бирса, 84), Гальяно (Ликояннис, 46).

Ювентус – Буффон, Бонуччи, Алекс Сандро, Ругани, Мураторе (Матюиди, 61), Куадрадо, Пьянич (Занимакья, 61), Бентанкур (Петерс, 76), Бернардески, Роналду, Игуаин (Оливьери, 88).

Огоҳлантиришлар: Рог (17), Пьянич (24), Жоао Педро (64).


Учрашув якунланди. "Ювентус" ютқазди, ҳисоб эса "Каляьри" фойдасига ҳал бўлди - 2:0. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги катта ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

90+5. Занимакиянинг кучли зарбаси! Краньодан яна сейв! 

90+3. Фараго "Ювентус"нинг хавфли ҳужумини бартараф этди. 

Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшилди. 

89. Криштиану Роналду майдонда ётибди, унга тиббий ёрдам кўрсатилди. 

88. "Кальяри"ди ўзгариш: Педро ўрнига Перейро тушди. 

88. "Ювентус"да ўзгариш: Игуаин ўрнига Оливьери тушди. 

86. Сандро узоқдан зарба беришга уриниб кўрди, Краньо ўз ўрнида. 

84. "Кальяри"да алмаштириш: Симеоне ўрнига Бирса туширилди. 

83. Зарба! Бернардескининг зарбаси афсуски, ноаниқ кўриниш олди. 

82. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 35% - 65%

80. Роналдунинг чап оёқда йўллаган зарбаси! Яна Краньо зарбани қайтаришга эришди. 

77. Роналдунинг жаримадан йўллаган зарбасидан кейин тўп жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди.

76. "Ювентус"да ўзгариш: Бентанкур майдонни тарк этди, ўрнига Питерс ўйинни давом эттиради. 

75. Роналду Бентанкурга тўпни узатди, унинг зарбасидан кейин рикошет орқали ноаниқ кетди. 

74. Бентанкур Палоскига нисбатан қўполлик ишлатди деб топилди. 

71. Ҳакам томонидан "time-out" эълон қилинди. 

70. Ууууххх! Даҳшатли вазият!  Симеоне яқин масофадан кучли, аммо ноаниқ зарба йўллади. 

68. Зарба! Роналдунинг узоқдан йўллаган зарбасини Краньо қайтарди. 

65. Педро Куадрадога нисбатан жуда қўпол ўйнади ва сариқ карточка олди. 

63. Палоски жароҳат олиб майдонда ётибди, унга тиббий ёрдам кўрсатилди. 

61. "Ювентус"да 2 та алмаштириш: Мураторе ўрнига Матюиди, Пьянич ўрнига Занимакия тушди.

59. Пьянич Педрога нисбатан қўполлик ишлатди ва жарима зарбаси белгиланди. 

57. Бернардески бош билан зарба йўллади, аммо ноаниқ. 

54. Зарба! Мураторедан қойилмақом зарба - Краньодан ажойиб сейв! 

51. Уууух! Симеоненинг бош билан йўллаган зарбасини Буффон қайтарди. 

49. Палоски Куадрадони йиқитди ва жарима зарбаси. 

47. "Кальяри"да 2 та ўзгариш: Гальяно ўрнига Ликояннис, Рог ўрнига Палоски тушди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб - 2:0. Танаффус! 

45+2. ГОООООООООООООООООООООЛ! Симеоне ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди! 

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

44. Зарба! Бентанкурнинг яқин масофадан берган зарбасини Краньо қайтаришга эришди. 

43. Куадрадо ичкарига тўпни ноқулай тарзда узатди, Роналду тўпни қийинчилик билан майдонда сақлаб қолди, бироқ тўп энди мезбонларга тегишли. 

41. Зарбааа! Куадрадонинг узоқдан тепган тўпига озроқ аниқлик етишмади. 

38. Уууух! Бернардескининг бурчак зарбасидан узатган паси йиқилаётган Игуаиннинг зарбаси билан якун топди, зарбага озгина аниқли етишмади. 

37. Зарба! Роналдунинг жаримадан тепган тўпи жонли деворга тегди. 

36. Клаван Бернардескига нисбатан қўполлик ишлатди ва жарима зарбаси белгиланди. 

34. "Ювентус" мухлислари бугунги ўйинни 2 сабаб туфайли томоша қилишлари мумкин. Биринчиси Роналдунинг тўпурарлик пойгаси. Иккинчиси меҳмонлар кийган либос энди эски ҳисобланади. Чунки клуб эртага янги либосларни намойиш қилиши кутилмоқда.  

32. Ууух! Бонуччининг азоқдан йўллаган зарбаси хавфли, аммо ноаниқ кетди. 

30. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 49% - 51%

27. Ҳакам ўйинни вақтинчалик тўхтатди. 

26. Ҳакам Роналду ҳужумда қоидани бузди деб ҳисоблади. Энг қизиғи, Роналду ҳимоячига умуман тегинмаган экан.  

25. Ҳакамларга билдирган эътирозлари учун "Юве" бош мураббийи Саррига ҳам сариқ карточка кўрсатилди. 

24. Педрога нисбатан қўполлик ишлатган Пьянич огоҳлантирилди.

23. "Кальяри" сафида фаол ўйин намойиш этаётган Маттьелло "Юве" тарбияланувчиси ҳисобланади.  

21. "Ювентус" ҳимоячилар орқали ҳужум бошламоқда. 

19. Криштану Роналдунинг зарбаси, бироқ тўп ҳимоячилар томонидан "блокланди".

18. Жоао Педродан яхши зарба, лекин дарвозабон ўз ўрнида. 

17. Рог Бернардескига нисбатан қўполлик ишлатди ва сариқ карточка олди. 

13. Рог майдон марказида туринликларни алдашга ҳаракат қилди, кейинчалик воқеқалар ривожи Маттьеллонинг зарбаси ва Буффоннинг маҳорати билан тугади. 

10. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 44% - 56%

8. ГООООООООООООООООООООЛ! Гальяно ҳисобни очди - 1:0!

7. Бугунги оқшомнинг асосий интригаси - Роналду. Нега? Чунки тўпурарлик пойгаси давом этмоқда. Айни дамда Иммобиледа 35 та гол мавжуд, Роналдуда эса - 31 та.

4. "Ювентус" янги сафар либосидан бугун фойдаланмади, балки сўнгги тур ўйинига асраб қўйгандир. 

2. Гальянонинг узоқдан йўллаган зарбаси! Буффон ўз ўрнида! 

1. Ўйин бошланди! 

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. 

Футболчилар стадионда

"Сарденья" ўйинни қабул қилишга тайёр

Ўйин Тошкент вақти билан 00;45да бошланади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Бугун А Серия 37-турида "Кальяри" ўз майдонида "Ювентус"ни меҳмон қилади. Учрашувни сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.  

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика