UZ

Сўнгги янгиликлар

01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  0 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  1 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  9 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  0 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  7 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  2 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  19 23:05Суперлига. ОКМКда камбек, "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди  0 22:58А Серия. "Ювентус" Римда 90+6-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  16 22:40"Барселона" вингери: "Флик жамоани қандай қилиб бирлаштириш ва салоҳиятимизни очишни билади"  2 22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  63 21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  2 21:26Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"  12 21:03АПЛ. "Манчестер Сити" энг сўнгги ўриндаги жамоани мағлуб қила олмади  23 20:57Суперлига. Очиқ ва ёрқин футбол намойиш этилган ўйинда "Насаф" "Бунёдкор" билан муроса кўчасини танлади  50

А Серия. Роналдунинг пенальтидан урган голлари "Женоа" устидан ғалаба келтирди, Шомуродов 73-дақиқада майдонга тушди Янгиликлар

А Серия. Роналдунинг пенальтидан урган голлари "Женоа" устидан ғалаба келтирди, Шомуродов 73-дақиқада майдонга тушди

Теглар :  Ювентус Женоа
Италия чемпионати 11-туридан ўрин олган Генуядаги баҳс 22:00 да бошланади ва сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.

"Женоа" – "Ювентус" 1:3

Гол: Дибала (57, 0:1), Стураро (61, 1:1), Роналду (78-пен, 1:2), Роналду (89-пен, 1:3).

Женоа – Перин, Масьелло, Гольданига, Бани, Пеллегрини, Ровелла, Лерагер, Радованович, Стураро (Бехрами, 66), Пьяца (Шомуродов, 73), Скамакка (Дестро, 66).

Ювентус – Шченсни, де Лигт, Бонуччи, Алекс Сандро, Бентанкур, Куадрадо, Рабьо (Мората, 67), Маккенни, Кьеза, Роналду, Дибала.

Огоҳлантириш: Рабьо (2), Гольданига (15), МакКенни (77), Перин (88), Бани (90+3).

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди... "Ювентус"да ғалаба.

90+3. Бани Моратага қарши фол ишлатди ва сариқ карточка ишлаб олди.

90+1. Шомуродовга қарши фол ишлатилди. "Женоа" эса жарима зарбасидан унумли фойдалана олмади.

Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

89. Бугун ўйини ўхшамаган Роналду иккинчи марта пенальтидан гол урди...

88. Пенальти... Перинга сариқ...

87. Элдор иккинчи қаватдаги курашда мағлуб бўлмади ҳали. Бироқ уни жамоадошлари қўллаб-қувватлай олмаяпти.

83. Роналдумисан пенальдумисан Элдорга фарқи йўқ. Борадида тўпни олиб қўяди. Чунки у ўзбекда, қизиққонда)

82. Бентанкур Элдордан зарба қабул қилиб олди. Шомуродов ҳаводаги курашда рақибидан устун келганди.

80. ЭХХХХ!!! Пеллегринининг ноаниқ паси сабабли "Женоа"нинг чиройли комбинацияси бузилиб қолди.

78. ГОЛ! Роналду пенальтидан унумли фойдаланди...76. Пенальти! 100 фоизлик. Куадрадони йиқитишди. Яққол пенальти эди бу...

73. ШОМУРОДОВ ТУШДИ!!! Пьяцанинг ўрнига Элдор тушди. Мен тўғри эшитган эканман!

72. ПЕРИИИННННННННН!!!! 2 метрдан Роналду боши билан зарба берди. Периндан ажойиб сейв!

70. "Элдор, Элдор" деди. Эшитдим мен. Элдор деб ҳуштак чалишди.

68. ЗАРБАААААА!!! Дестронинг зарбасини Шесни қийинчилик билан ушлаб олди.

66. УХХХХ!!! Дибала чалқанча услубда гол урганди. Оффсайд бор эди. Бугун "Юве"нинг учинчи голи инобатга олинмади.

64. УХХХХХХ!!! Куадрадонинг кучли зарбаси рикошет ҳосил қилиб, Периннинг қўлларига бориб тушди.

61. ГОООООООЛЛЛЛ!!! Пеллегринининг чиройли пасидан кейин Стураро ўткир бурчакдан гол урди!

59. ГОЛ! ЙЎҚ!! Кьезанинг голи инобатга олинмади.

57. ГОЛ! Дибала ҳисобни очди.

54. Дибала йиқитилди. "Юве" яхши нуқтадан стандарт вазият.

51. "Юве" ҳужумга ўтди. МакКенни ўзгача тарзда пас беришга ҳаракат қилди. Бироқ ҳимоячилар вазиятни ўқишди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

- Ҳозирча жамоалар таркибида ўзгаришлар кўринмаяпти. Биз эса фақатгина бир инсонни кутяпмиз!

- Демак, жамоалар майдонга қайтиб чиқишмоқда.

45+1. Дибаланинг зарбасини Перин ушлаб олди ва тайм якунланди.

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

44. "Женоа"нинг навбатдаги ҳужуми Пьяцанинг оффсайдда қолиб кетгани сабабли тўхтаб қолди.

41. ЗАРБААААААА!! Роналдунинг зарбасини Перин ушлаб олди.

37. ЭХХХХХ!! "Женоа" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Лекин Пьяцанинг тезлиги панд берди ва у тўпга ета олмади.

36. УХХХХ! Куадрадо бурчакдан тўпни узатди. Де Лигт зарба беришга тайёр эди. Тўп Скамакканинг бошига тегиб, майдонни тарк этди.

30. "Юве"нинг навбатдаги ҳужуми бесамар якунланди. Рабьонинг Роналду томон оширган тўпини Пеллегрини марказга тепиб юборди.

28. "Женоа" илк марта ҳужумга ўтди. Скамакка қанотдан тўпни марказга оширди. Бироқ дарвоза ёнида ҳеч ким йўқ эди.

25. МакКеннининг зарбаси ноаниқ кўриниш олди. "Юве" жуда ҳам қийналмоқда. "Женоа" эса ҳужум қилмаяпти.

23. "Юве" бурчак тўпига эга бўлди. Лекин берилган зарбани ҳимоячилар қайтариб юборишди.

20. УХХХХХ!! Роналду "Женоа" жарима майдончасида пайдо бўлди ва тўпни ортидаги МакКеннига оширганди. Бироқ Пеллегрини тўпни олдинга тепиб юборди.

18. Ўйиннинг дастлабки чорагида "Женоа" ёмон ўйнамади.

15. Рақибига қарши қўпол ўйнагани боис Голданига огоҳлантирилди.

10. УХХХХХХХ!! МакКеннининг боши билан йўллаган зарбасини Перин қийинчилик билан қайтарди.

4. "Женоа"да жарима зарбаси юзага келганди. Лекин ҳимоячилар тўпни олдинга чиқариб юборишди.

2. ГОЛ! ЙЎҚ! Бонуччининг голи инобатга олинмади.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! 

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол мухлислари! Бугун "Женоа" ўз майдонида "Ювентус"ни меҳмон қилади. Баҳсни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика