UZ

Сўнгги янгиликлар

11:48Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"  2 11:46Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда футзалда учратмаган ҳодисага гувоҳ бўлдим"  6 11:33Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман"  4 11:09Баҳодир Ҳакимқулов: "Кубок ўйинлари давомида тажриба тўпладик"  1 10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  21 10:45«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан  4 10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0 10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  1 09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  5 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  4 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  33 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  7 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  1

А ПРО-Лига. Фарғона дербисида “Истиқлол” ғалаба қозонди Янгиликлар

А ПРО-Лига. Фарғона дербисида “Истиқлол” ғалаба қозонди

А Про-Лига 16-турида Қиргулидаги “Нефтчи” СК майдонида «Истиқлол» ва «Нефтчи” жамоалари ўртасида Фарғона дербиси ўтказилди.

Учрашувни ҳар икки жамоа вакиллари вакиллари фаол бошладилар. Биринчи бўлимнинг 4-дақиқасидаёқ “Истиқлол” жамоаси вакиллари жарима тўпи тепиш имкониятига эга бўлдилар. Анвар Ҳожимирзаев томонидан йўлланган жарима зарбаси “жонли девор”га тегиб қайтди. Шундан сўнг “Нефтчи” вакиллари ҳужумкорликни оширишди. Учрашувда ташаббусни қўлга олиш учун астойдил кураш олиб борган “Нефтчи”нинг ҳужумлари самара келтирмади. Аксинча 21-дақиқада Рустам Абдуҳамидовнинг қанотдан ташкил этган тезкор ҳужуми натижасида “Нефтчи” дарвозаси ишғол этилди. Бу вазиятдан қанотдан етказиб берилган тўпни Анвар Ҳожимирзаев чаққонлик билан дарвозага йўллаб, учрашувда ҳисобни очиди – 1:0 Биринчи бўлим якунланиб бораётган паллада “Нефтчи”нинг ёш футболчиси Жамшидбек Тўрақулов “Истиқлол” дарвозаси томон чалқанча услубда зарба берди, бироқ унинг зарбасига аниқлик етишмади.

Биринчи бўлим шу тариқа 1:0 ҳисобида якунига етди.

Учрашувнинг иккинчи бўлими ҳам кўплаб вазиятларга бой бўлди. “Нефтчи” вакиллари рақиблари дарвозасини ишғол этиш учун кетма-кет ҳужумлар ташкил этган бўлсаларда, қарши ҳужумда “Истиқлол” вакиллари томонидан ташкил этилган ҳужумлар хавфлироқ кўриниш ҳосил қилди.

Учрашув якунига қадар “Нефтчи” жамоаси вакиллари ҳисобни тенглаштириш учун, астойдил ҳаракат қилган бўлсаларда, кетма-кет ҳужумлар самарасиз якунланди.
Шу тариқа Фарғона дербиси “Истиқлол” жамоасининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

А ПРО-Лига.
16-тур
«Истиқлол» – «Нефтчи» 1:0 (1:0)
Гол:
Анвар Ҳожимирзаев 21, (1:0)
Ҳакамлар: Иброҳим Исмоилов, Равил Шаяхметов, Ришат Нигманов, Жавоҳир Хакимов.
Назоратчи: Бахтиёр Намозов.
Комиссар: Алишер Файзиев.

«Истиқлол»: 1. Рустам Нартаджиев, 3. Фарруҳ Иброҳимов, 8. Сардор Сотволдиев, 14. Рустам Абдуҳамидов, 17. Анвар Хожимирзаев, 21. Элёр Мамсолиев, 22. Сардор Тельяков, 23.Айбек Нурбаев , 70. Бобур Эргашев, 78.Умар Адҳамзода, 99. Темур Маматмуродов
Заҳира: 45. Нодир Ашурматов, 4.Жасур Эрмаматов, 5. Абдухолиқ Қурбонов, 10. Элёр Акбаров, 18. Шохрух Бойқўзиев, 19. Файзулло Жуманқўзиев, 20. Улуғбек Худайбердиев, 44. Сергей Прохоров, 71. Шохрух Мўминқулов.
«Нефтчи»: 35.Шерзод Абдураимов, 4. Шодиёр Хожиматов, 7. Ислом Тошпўлатов, 15.Миржамол Неъматов, 28. Жавоҳир Расулов, 32. Нодирбек Йўлдошев, 70. Достонбек Бобожонов,77. Исломбек Каримов, 88. Жаъфар Исмоилов, 98. Жамшидбек Тўрақулов, 99. Иброхим Нўмонов
Заҳира: 16. Хуршидбек Мухаммадов, 21. Фаррухбек Турдалиев, 2. Асилбек Ғойибжонов, 14. Абдужалил Маназаров, 19. Алишер Абдувоҳидов, 24. Илхомжон Иброхимов, 26. Бобуржон Исроилов, 27. Сардор Мирзашоев, 38. Ибоджон Абелфазов


Бекзод Толибов тайёрлади.



Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика