UZ

53 ёшли Миура - Япония чемпионатида ўйнаган энг ёши катта ўйинчи бўлди Янгиликлар

53 ёшли Миура - Япония чемпионатида ўйнаган энг ёши катта ўйинчи бўлди

"Йокогама" ярим ҳимоячиси Кадзуйоси Миура Япония чемпионати доирасидаги "Кавасаки Фронтале" (2:3)га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди ва 56-дақиқада алмаштирилди.

Футболчининг ёши бу пайтга келиб 53 ёш 6 ой 28 кунни ташкил этди.

Бундан олдинги рекорд Масаси Накаямега тегишли эди. У 2012 йилда 45 ёш 2 ой 1 кун пайти "Консадоле Саппоро" жамоаси сафида майдонга тушган.

Эслатиб ўтамиз, Миура сўнгги 13 йилдан бери "Йокогама" шарафини ҳимоя қилмоқда.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика