UZ

Сўнгги янгиликлар

12:41"Валенсия" Рубен Барахани истеъфога чиқарди  0 12:21Про лигани қандай қутқариб қолиш мумкин?  1 11:31Гвардиола: "Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигимиз мумкин"  3 10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  19 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионер тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  7 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  5 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0

"5 ёки 6 ўринлар учун курашадиган жамоалар мени қизиқтирмайди" - "Истиқлол" мураббийи Виталий Левченко чемпионлик, "Насаф" ва ўзбек клублари таклифи Янгиликлар

"5 ёки 6 ўринлар учун курашадиган жамоалар мени қизиқтирмайди" - "Истиқлол" мураббийи Виталий Левченко чемпионлик, "Насаф" ва ўзбек клублари таклифи

Интервью вақти! Қўшниларимизда нима гап?

Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоаси 2021 йил якунларига кўра мамлакат чемпионлигини тантана қилдиБунга қадар душанбеликлар 2010, 2011, 2014, 2015, 2016, 2017, 2018, 2019 ва 2020 йилларда мамлакат чемпионлигини қўлга киритган эди. Жамоа учун жорий йил омадли келди, дея оламиз. Клуб ўз тарихида илк бор ОЧЛда иштирок этди ва гуруҳ босқичидан чиқди. Олдинда эса яна бир соврин учун имконият, яъни Тожикистон кубоги финалида "Хўжанд"га қарши баҳс кутиб турибди. Мавсум якуни арафасида жамоанинг украиналик мураббийи Виталий Левченкони суҳбатга чорладик.

- Виталий Григорьевич аввало чемпионлик билан чин дилдан табриклаймиз. 2021 йилги мавсум ҳақидаги дастлабки фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Табрик ва эътибор учун чуқур миннатдорчилик билдираман. Ҳа, таъкидлаганингиздек мавсум қизиқарли ва ёдда қоларли воқеларга бой кечди. Бизга кўпгина ёқимли ҳиссиётларни тортиқ этди. Ўз тарихимизда илк бор ОЧЛ гуруҳ босқичида қатнашдик. Аввал бунга яқин келганмиз. Лекин насиб қилмаган экан. Биласиз кучли гуруҳдан ўрин олдик. Ўз квартетимизда 1 ўрин билан кейинги босқичга чиқдик. Мусобақада мен учун ёқимли нарса шу бўлдики, ОЧЛнинг амалдаги чемпионини жамоамиз 4:1 ҳисобида таслим қилди. Яна бир бор кўринди, эндиликда Тожикистон клубларига жуда жиддий муносабатда бўлишади. Шунингдек мамлакат мустақиллигининг 30 йиллигига биз 10 чемпионликни қўлга киритдик. Бу билан барча мухлисларимизни табриклаб қоламан. 

- Клуб билан олдингизга қўйган барча мақсадларингизга эришдингизми?

- Бир гапни доим айтаман, тарих ва кечаги кун билан яшама. "Истиқлол" ўзи иштирок этадиган барча мусобақаларда максимал даражада мақсад қўяди. 

- Тожикистонда даражаси ўсаётган ва ривожланиш борасида "Истиқлол"дан кейинги жамоани айта оласизми?

-  ОФК кубогига йўлланмани қўлга киритган клублар ривожланишга ҳаракат қилмоқда. Лекин уларга моддий техник база етишмади. Ривожланишнинг тезкор ва комплекс дастурини ишлаб чиқиш керак. Бунинг учун академия ва ёшлар футболини йўлга қўйиш лозим. Бунинг учун яхшигина маблағ керак. 

- "Хўжанд" билан кечадиган кубок финалига тайёргарлик қандай кетяпти? 

- Биз ҳар бир тўқнашувга муҳим ўйин сифатида қараймиз ва эътиборни сусайтирмаймиз. Диққатимиз натижага қаратилган. Шунинг учун жуда жиддий тайёргарлик кетяпти. Ғалаба бизга мавсумни юқори нотада якунлаш имконини беради. 

- Бундай ютуқлар ва натижалардан сўнг сизнинг ҳаридорларингиз кўпайиши табиий. Айни пайтда Тожикистон терма жамоасига ҳам номзодингиз илгари сурилаётганлиги ҳақида эшитдик. Шунингдек ўзбек клублари орасида ҳам сизни кўзлаб юрганлар бор экан...

- Менинг кейинги фаолиятим борасида турли миш-мишлар бор. Лекин мени ривожланишга қаратилган лойиҳага, юқори мақсадларга ва вазифаларга эга жамоалар қизиқтиради. Бешинчи ёки олтинчи ўрин учун курашадиган клублар қизиқ эмас. 

- 2021 йилги Ўзбекистон чемпионатини кузатиб бордингизми? Барибир четдан хорижлик мутахассиснинг фикри қизиқ ва холисона бўлади...

- Ўзбекистон чемпионати сўзсиз Марказий Осиёдаги энг кучлиси. Барча жамоалар сифатли футбол кўрсатади. Менга "Насаф"нинг фалсафаси ёқади. Асосий эътибор ўз тарбияланувчиларига қаратилади. Қизиқ томони улар билан ҳам йилдан-йилга натижа кўрсатишни уддасидан чиқмоқда. Масалан 2021 йилда ОФК кубоги финалида ҳаракат қилди ва Ўзбекистон кубогида зафар қучди. 


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика