UZ

Сўнгги янгиликлар

16:05Суперлига. Плей-офф: "Қўқон-1912" — "Хоразм" 0:1, "Машъал" – "Бухоро" 0:0 (онлайн натижа)  11 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   1 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  3 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  8 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  1 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  19 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  5 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  14 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  34 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1

"40 соатлик йўлдан кейин ҳам йигитларнинг чарчагани кўринмади" Янгиликлар

"40 соатлик йўлдан кейин ҳам йигитларнинг чарчагани кўринмади"

Про-лиганинг 24-тури доирасида "Машъал" майдонидаги мағлубиятдан сўнг "Олимпик MobiUz" жамоаси бош мураббийи Фарҳод Нишонов матбуот анжуманида қатнашди.

Машъал

Анвар Муродов - 14', Нуржаҳон Музаффаров - 79', Шаҳбоз Жўраев - 81'

Про лига. 24-тур

23/10/2024, 16:00

1
:
3
Тугади

Олимпик-MobiUz

Нурлан Ибраимов - 5'

45'
90'
14'  Анвар Муродов
79'  Нуржаҳон Музаффаров
81'  Шаҳбоз Жўраев
81'  Ислом Баратов
5'  Нурлан Ибраимов
5'  Мурод Комилов

Ўйин ҳақида

- "Машъал"ни Суперлигага чиққани билан табриклайман. Улар мавсумда яхши ўйин кўрсатиб келишмоқда. Бугунги учрашувга жиддий тайёрланган эдик ва ғалабани жуда ҳам хоҳлагандик. Ўйинни яхши бошладик, тезкор гол урдик. Лекин ўзимизнинг хато эвазига гол ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда биз ғалабани кўпроқ хоҳладик шекилли, ҳимояни унутиб қўйдик ва шуни ҳисобига иккинчи голни қўйиб юбордик. Бу гол ўйин тақдирини ҳал қилди.

- Голларда ҳимоя чизиғининг айби борми?

- Голларда ҳимоячиларнинг ҳам айби бор. Лекин умуман олганда бу бутун жамоанинг айби. Чунки ҳимоя ҳужумдан бошланади. Кўп вазиятларда қарши ҳужумларни ўтказиб юбордик. Жамоавий ўйин ҳисобига биз мағлуб бўлдик.

- Ярим жамоангиз Уругвайда бўлиб келди. Бу ўйинга бориб келиш 40 соат вақтни олибди. Бу ҳам жамоанинг чарчашига таъсир қилганми?

- Балки таъсир қилгандир. Чунки дам олганимиз йўқ. Бугун асосий таркибда ўйнаган 11 йигитнинг барчаси Уругвайда бўлиб келди. Икки кун йўлда юрдик, ўйинолди машғулот ўтказдик ва 6 соат йўл юриб, ўйинга келдик. Таъсири бўлиши мумкин. Лекин йигитлар бунга мослашган, бу кўриниб турибди. Бироқ ўйин давомида уларнинг чарчагани кўринмади. Биз индивидуал хатолар эвазига ютқаздик.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика