39 ёшли Дефо футболчилик фаолиятини тугатганини эълон қилди
24 мар 2022 21:18
Янгиликлар
39 ёшли Дефо футболчилик фаолиятини тугатганини эълон қилди
Англиялик машҳур ҳужумчи Жермейн Дефо бутсасини михга илишга қарор қилди.
Футболчи 39 ёшида фаолиятини якунламоқда.
"22 йиллик фаолиятимни якунлашга қарор қилдим. Бу ҳақиқатан ҳам қийин қарор еди. Мен ақл бовар қилмайдиган саёҳат қилдим ва футбол орқали ажойиб одамлар билан танишдим. Энди бироз дўстларим ва оилам билан бирга вақт ўтказмоқчиман. Шундан сўнг фаолиятим бўйича кейинги қадамни босаман", – деди Дефо.
Ҳужумчи фаолияти давомида "Вест Хэм", "Тоттенхэм", "Портсмут", "Рейнжерс" ва бошқа клубларда ўйнаган. У Aнглия терма жамоасида 57 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол урган.
Фикрлар