UZ

Сўнгги янгиликлар

14:14Футзал афсонаси Рикардиньо Португалия терма жамоасининг мағлубиятига муносабат билдирди  0 13:45Португалия футзал термаси аъзоси Тиаго Брито: "Спортда ҳар доим ҳам кўпроқ ҳужум уюштирганлар ғалаба қозонавермайди"  0 13:22Жорже Браз: "Португалия футзалчилари спортчи бўлиш нимани англатишини кўрсатишда давом этаётгани фахр туйғусини бахш этади"  0 12:57Қозоғистон термаси футзалчиси Даурен Турсагулов: "Португалия термаси устидан қозонилган ғалабани қозоқ халқига бағишлаймиз"  2 12:36ПСЖ собиқ футболчиси Кипр чемпионатига ўтади  1 12:14ОАВ учун финалолди расмий тадбирлар ҳамда аккредитациялаш режаси тақдим этилди  0 11:50Қозоғистон термаси футзалчиси Арнольд Кнауб: "Португалия билан баҳс ҳақиқий жангга айланиб кетди"  2 11:232025 йилги клублар ўртасидаги ЖЧ ўтказилмаслиги мумкин  3 10:55Маурицио Сарри АПЛга қайтиши мумкин  0 10:21ПСЖ бош мураббийи ғалати сабаб билан ойлигининг ярмидан воз кечишга тайёр  1 09:40Эрик тен Хаг МЮнинг асосий муаммоси ҳақида фикр билдирди  2 08:57«Фенербахче»нинг собиқ футболчини отиб кетишди  8 08:20Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  17 08:00Футзал бўйича ЖЧ 1/8 финал. Эрон сўнгги сонияларда пенальтидан гол ура олмади, Қозоғистон мусобақа фаворитини мағлуб этди  0 07:42U-20 Осиё кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон бугун Хитой Тайпейи билан ўйнайди  1

Суперлига ва Про лига учрашувлари доирасида юзага келган баҳсли вазиятлар юзасидан ЎФА Ҳакамлар қўмитаси қарори Янгиликлар

Суперлига ва Про лига учрашувлари доирасида юзага келган баҳсли вазиятлар юзасидан ЎФА Ҳакамлар қўмитаси қарори

ЎФА ҳакамлар қўмитаси бир ҳакамни мавсум охиригача Суперлигадан четлатди, бошқаларига жарима солди.

ЎзФҲМ матбуот хизмати Суперлига 8-туридан ўрин олган “Сурхон" – “Насаф" баҳси, Суперлига 11-тури доирасидан ўрин олган “Қизилқум” – “Андижон” клублари ўртасидаги учрашув ҳамда Про лига 13-туридан ўрин олган "Дўстлик" – "Қўқон-1912” баҳсларида юзага келган баҳсли вазиятлар юзасидан ЎФА Ҳакамлар қўмитаси қарорини маълум қилади:


1. Суперлига 8-туридан ўрин олган “Сурхон" – “Насаф" баҳси бош ҳаками Илгиз Танташев ўйинда йўл қўйган хатолари туфайли учрашув назоратчиси томонидан 7,4 (қониқарсиз) баҳосига лойиқ кўрилди. Унга кўра, ЎФА Ҳакамлар қўмитаси томонидан Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг чиқарган хулосаси, учрашув назоратчисининг қўйган баҳоси инобатга олинган ҳолда бош ҳакамга Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 1-бандлари ва 4-бўлимнинг  4.3 бандига асосан, биринчи мавсум охирига қадар Суперлига учрашувларидан (8 та тур - 9, 10, 11, 12, 13-турлардан ва 2 та қолдирилган учрашувлар, Суперкубок) четлатиш, ўйин учун белгиланган ҳакамлик маошидан 75% миқдорида олиб ташлаш жарима-интизом чораси қўлланилди;


2. Суперлига 11-тури доирасидан ўрин олган “Қизилқум” – “Андижон” клублари ўртасидаги учрашувнинг бош ҳаками Сардор Исматуллаев,  ВАР ҳаками Азиз Асимов ўйин давомида йўл қўйган хатолари учун ўйин якунидан сўнг учрашув назоратчиси Олег Дачев томонидан бош ҳакам 7.9, ВАР ҳакам C баҳосига лойиқ кўрилган. Лекин ушбу учрашув Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан такроран кўриб чиқилгандан сўнг бош ҳакамнинг баҳоси учрашув натижасига таъсир қилган хатолари учун 7.1, ВАР ҳакамнинг баҳоси Д эканлиги, учрашув назоратчиси баҳоларни юқори қўйганлиги аниқланди. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда:


Сардор Исматуллаевга нисбатан мавсум охирига қадар Суперлигадан четлаштириш, қуйи лигага тушириш ва учрашув учун белгиланган тўловдан 75 % олиб ташлаш жарима интизом чораси қўлланилди.

Азиз Асимовга нисбатан 4 та тур учрашувларига ВАР ҳакамликдан, 4 та тур учрашувларига бош ҳакамликдан четлаштириш ва учрашув учун белгиланган тўловдан 100 % олиб ташлаш жарима интизом чораси қўлланилди.

Олег Дачевга нисбатан 8 та (Суперлигадан) учрашувларига назоратчиликдан четлаштириш ва учрашув учун белгиланган тўловдан 100 % олиб ташлаш жарима интизом чораси қўлланилди;


3. Про лига 13-туридан ўрин олган "Дўстлик" – "Қўқон-1912” баҳси бош ҳаками Иброҳим Исмоилов ўйинда йўл қўйган хатолари туфайли учрашув назоратчиси томонидан 7,4 (қониқарсиз) баҳосига лойиқ кўрилди. ЎФА Ҳакамлар қўмитаси томонидан бош ҳакамга Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 1-бандлари ва 4-бўлимнинг  4.3 бандига асосан, Суперлига ва Про лига учрашувларидан 6 та турга четлатиш, ўйин учун белгиланган тўловдан 75% миқдорида олиб ташлаш жарима-интизом чораси қўлланилди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика