UZ

Сўнгги янгиликлар

20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  1 20:13"Ювентус" — "Милан". Влахович, Пулишич, Леау ва Жиру асосий таркибда  1 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  7 19:27Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"  0 19:14ЛаЛига. "Жирона" ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди. Жамоа ҳужумчиси тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда  4 19:07Салоҳ 79 дақиқада Клопп билан жанжаллашиб қолди  4 18:32Ўзбекистон Кубоги. "Олмипик Мобиуз" "Зомин"ни таслим қилиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди  1 18:28Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"ни енгган "Қизилқум" рақибини гуруҳда қолдириб, плей-оффга йўл олди  0 18:28АПЛ. "Ливерпуль" "Вест Хэм" билан дуранг қайд этди ва чемпионлик учун имкониятларини пасайтириб юборди  13 18:15"Манчестер Юнайтед" - "Бёрнли". Таркиблар эълон қилинди  4 17:53"Бавария" - "Айнтрахт". Асосий таркиблар билан танишинг  0 17:47"Боруссия" Д - "Лейпциг". Кимлар асосий таркибда?  5 17:28Титулдан сўнг: А Серия 34-тур превьюси, Шомуродов собиқ жамоасига гол урадими?  5

U-20 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Австралияни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди ҳамда жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди! Янгиликлар

U-20 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Австралияни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди ҳамда жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!

U-20 Осиё кубогининг 1/4 финалидан ўрин олган Ўзбекистон — Австралия учрашуви якунланди.

U-20 Осиё Кубоги

1/4 финал

Ўзбекистон — Австралия 1:1 (Пенальтилар серияси — 5:4)

Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 19:00

Ҳакамлар: Аммар Иброҳим (Баҳрайн), Файсал Алави, Носсир Салим (Уммон), Қосим Матар Ал Хатми (Уммон)

Назоратчи: Субҳиддин Моҳд (Малайзия)

Комиссар: Си Ту Вин (Мьянма)

Гол: 0:1 — 77, Габриэл Попович, 1:1 — 79, Зафармурод Абдирахматов.

Ўзбекистон U-20: 21.Отабек Боймуродов, 3.Абдуқодир Ҳусанов, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 7.Пўлатхўжа Холдорхонов, 8.Беҳрузбек Асқаров (4.Абубакр Ашуров, 113), 10.Умарали Раҳмоналиев (с), 13.Зафармурод Абдирахматов (2.Иззатулло Пўлатов, 94), 14.Аббосбек Файзуллаев, 15.Диёрбек Ортиқбоев (17.Нодирбек с, 118), 20.Маҳмуджон Маҳамаджанов, 22.Шерзод Эсанов (11.Шаҳриёр Жабборов, 64)

Захира: 1.Эдем Неманов, 12.Асрорбек Кенжаев, 5.Жавоҳир Ўтамуродов, 9.Шаҳзоджон Неъматжонов, 18.Саидафзалхон Ахроров, 19.Шаҳзод Акрамов, 23.Асадбек Жўрабоев

Австралия U-20: 1.Жек Варшавски, 2.Жошуа Роулинс (с), 3.Нектариос Триантис, 4.Крис Доннелл (16.Жейк Гердвуд-Райx, 102), 7.Бернардо Оливейра (17.Эйдан Симмонс, 61 (22.Жин Рис, 99)), 8.Алессандро Лопане, (19.Арчи Гудвин, 90+2) 9.Габриэл Попович (11.Рафаэл Родригес, 102), 10.Адриан Сегечич, 13.Панаше Маданья, 15.Жозеф Форд, 21.Жед Дрю (20.Александр Бадолато, 61)

Захира: 12.Жеймс Нивенхуизен, 18.Александер Робинсон, 5.Меттью Денч, 6.Рис Бозиновский, 14.Каэлан Майекодунми, 23.Жонни Юлл

Огоҳлантириш: Нектариос Триантис (45), Александр Бадолато (90+3)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

 ЎЗБЕКИСТОН ярим финалда! Жаҳон чемпионати йўлланмаси ҳам қўлга киритилди!

Раҳмоналиев! ГОЛ! 5:4!

Сегечич. Хато! 4:4!

Маҳамаджанов! ГОЛ! 4:4!

Бадолато. Гол. 3:4.

Абдураззоқов! ГОЛ! 3:3!

Роулинс. Гол. 2:3.

Холдорхонов! ГОЛ! 2:2!

Гудвин. Гол. 1:2.

Файзуллаев! ГОЛ! 1:1

Триантис. Гол! 0:1.

Австралия биринчи зарба беради.


120 дақиқа якунига етди. Пенальтилар сериясига марҳамат! Ёки жаҳон чемпионати йўлланмаси ёки "Мирзо Улуғбек" метро бекати.

120. Яна икки дақиқа тер тўкишади футболчилар.

118. Ўзбекистонда ўзгариш: Ортиқбоев кетди, Нодирбек Абдураззоқов келди.

113. Ўзбекистон таркибида ҳам ўзгариш: Асқаров ўрнига Абубакр Ашуров учрашувни якунлаб қўяди.

112. Австралияда ўзгаришлар: Попович ўрнига Рафаэл Родригес, Доннелл ўрнига эса Жейк Гердвуд-Райx тушди.

110. Афсуски, Асқаров жароҳат олди. Уни замбилда майдондан олиб чиқиб кетишмоқда. Унга тезроқ соғайиб кетишини тилаб қоламиз.

108. Футболчилар толиқиб қолишди. Менинг бармоқларим ҳам.
106. Тўртинчи бўлим бошланди.


105. Учинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди ва якунланди.

Қани, чиқ, кичкина табиб, футболчиларимизга шифо улашгани!

102. Асқаров жароҳат олди. У тиббий ёрдамга муҳтож.

Тўп назорати: 47-53

99. Меҳмонларда ўзгариш: Эйдан Симмонс Жин Рисни алмаштирди.

94. Ўзбекистонда ўзгариш: Зафармурод Абдирахматов ўрнига Иззатулло Пўлатов учрашувни якунлаб қўяди.

U-23 Осиё кубогида Ироқ билан ўйиндаги сценарий такрорланаётгандек гўё. Фақат "Бунёдкор" стадионининг бетонларини қўпариб бўлмайди.

93. Боймуродов юракни ҳовлиқтирадиган ҳаракат амалга оширди, яхшиям ВАР йўқ.

91. Учинчи бўлим бошланди.

Учрашувнинг асосий вақти якунланди. Қўшимча бўлимларни томоша қиламиз.

90+3. Бадолато огоҳлантирилди.

90+2. Австралияда ўзгариш: Лопане ўрнига Гудвин туширилди.

90+2. Холдорхоновнинг навбатдаги зарбаси дарвоза тўрининг орқа қисмидан жой олди.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

90. Холдорхонов бугун ўзиям Холдорхоновдай югурди, навбатдаги ҳужумда у бурчак тўпи ишлади.

87. Бадолато ҳаводан келаётган тўпни жуда чиройли тўхтатди. Қўли билан. 

85. Навбатдаги ҳужумимизни австралиялик ҳимоячи конки учган ҳолда қайтарди.

Ҳали тамом эмас экан.

79. ГООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Гол учун раҳмат, Абдираҳматов!!! Бақириб томоғимни оғритганинг учун ҳам!


Раҳмларинг келсин ахир, жаҳл келганда, ақл кетади, ноутбук эса қиммат туради.

77. Гол! Попович. Тамом. 

75. Маладес, Файзуллаев, бир рақибидан зўр ўзиб кетди, аммо сўнгги пасни беришда рақиб ҳимоячиси чаққонроқ ҳаракат қилди.

71. Аббосссс... бирга-бир вазиятда... тўғри тепмайсанми... наҳотки, машинали бўлишни истамасанг.

66. Маданьянинг зарбаси футбол дарвозасидан кўра баскетбол саватчасига тушиш эҳтимоли юқорироқ.

Паслар сони: 273-327

64. Ўзбекистонда ўзгариш: Шерзод Эсанов ўрнига Шаҳриёр Жабборов ўйинни давом эттиради.

61. Австралияда икки ўзгариш: Оливейра ўрнига Симмонс, Дрю ўрнига Бадолато майдонга туширилди.

60. Тажрибага бойиб бораётган Боймародов рақибнинг кучли зарбасини қайтарди.

58. Ўзбекистонликларда стандарт юзага келди, Асқаровнинг зарбасидан сўнг стадион балкони томон йўналиш олди.

Бурчак зарбаси: 4-0

54. Ўзбекистонликларнинг прессингидан сўнг Австралия посбони ён ҳакамга пас берди.

51. Австралиялик футболчининг жаримадан йўллаган зарбаси "Мирзо Улуғбек" метроси тарафга кетди.

Ҳаводаги курашлардаги устунлик 33-67, анча ютқазаяпмиз.

49. Эсанов узоқ масофадан кучли зарба йўллади, австралияликлар эса Варшавскига битта чойхона қилиб беришса арзийди.

47. Файзуллаев қанотда рақибдан қочаман дея тўпни қочириб юборди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим статистикаси

Тўп назорати: 47-53

Тўп учун курашда устунлик: 44-56

Зарбалар: 8-3

Аниқ зарбалар: 2-0

Фол: 7-3

Футболга келиш шунчаки баҳона эди...

Тайм якунланди. Бироз нафас ростлаб оламиз.

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. Шу дақиқада Файзуллаевнинг узатмасидан сўнг Раҳмоналиев шу баҳога лойиқ ҳаракат амалга оширди.

45. Нектариос Триантисга аталган яхши гапларим бор эди-ю, сўкиниш мумкинмас. Австралиялик ҳимоячи қочиб кетаётган Файзуллаевга нисбатан қўпол ўйнади ҳамда сариқ карточка билан жазоланди.

43. Ортиқбоев тўп учун курашдан сўнг ҳакамга "Анови мени шатталаб олди" дея, билагини кўрсатди.

Экранда мураббийлар намойиш этилди. Ҳайдаров овоз баландлигини текшириб кўрмоқда, Австралия мураббийи эса фарзандининг уйга вазифасини конспектлаштириб бермоқда, чамамда.

39. Боймуродов Нойермуродов тўпга чиқишдаги ҳаракатлари билан бўлиб кетди.

36. Раҳмоналиев умуман тегмасдан, рақиб дарвозабонини йиқилишга мажбур қилди, оқибатда Варшавски тўпга отилиб, уни эгаллаб олди.

35. Чап қанотдан Дрюнинг узатмасидан сўнг юрагим жойида турган-турмаганини текшириб кўрдим, жойида экан.

33. Холдорхоновнинг зарбаси кучли ва чиройли ижро этилди-ю, майдон ортидаги бирорта мухлиснинг бурни қонамаган бўлса бўлгани.

Мухлислар телефон чироқларини ёқиб, ўзгача файз бағишламоқда. Мен кўпроқ қиш кунларида шам қидириш учун шундай файзли ишни кўп такрорлардим.

26. Ўзбекистонлик футболчи стадиондан ташқарида қолиб кетди. Йўғ-е, ўйиндан ташқари ҳолатда демоқчи эдим.

Зарбалар бўйича кўрсаткич: 6-3

24. Майдонда Асқаров йиқилиб ётибди, аммо ҳакам Австралия фойдасига жарима зарбаси белгилади.

22. Сегечичнинг олисдан йўллаган зарбасидан сўнг бизнинг дарвозабонимиз "Мен буёқдаман" ишорасини кўрсатди.

20. Абдирахматовнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбасидан кейин рақиб ҳимоячиси ичида "Тўп йўлига елкамни тутгунча, қочсам бўлмасмиди", деб қўя қолгандир.

17. Беҳрузбек Асқаров узоқ масофадан тўп билан "ТИР"даги каби "пақ" этиб, кучли зарба йўллади. Аммо зарбадан сўнг унинг ТИРга кўп ҳам бормаганлиги аён бўлди.

13. Жед Дрю жарима зарбасидан Боймуродов дарвозасини ишғол қилиши мумкин эди, аммо унинг зарбаси голга айланиши учун "Том ва Жерри" мултфилмидаги сингари дарвозасини шундоқ икки метрга чўзиш лозим эди.

10. Файзуллаев Шоҳруҳхон ижросидаги "Менга фарқи йўқ" қўшиғига монанд равишда тўғри келган оёғида зарба йўллашга уринмоқда.

9. Чап қанотдан вакилларимиз узатма амалга оширишди, аммо ҳужумчимизнинг бўй-басти маошимиз каби бўлса, тўпга қандай етсин.

7. Австралия мураббийи ўйиндан аввал шогирдларига роса туртки берган кўринади, унинг шогирди ушбу вазиятда Зафармурод Абдирахматовни туртиб юборди.

6. Меҳмонлар хавфли ҳужум ташкиллаштирди, австралиялик футболчининг чап қанотдаги оширмасидан сўнг шериги қайчи услубида ҳавога зарба йўллади, тўп эса "Тутолмайсан, кал-кал" деганча, майдон четига қочиб кетди.

3. Абдуқодир Ҳусанов бурчакдан узатилган тўпга бош билан зарба берди, аммо тўпга австралиялик дарвозабоннинг қўллари, ўзбекистонликларга эса дарвоза калталик қилди.

2. Маҳмуджон Маҳамаджанов рақс усталарига ўхшаш ҳаракат амалга ошириб, рақибини чалғитмоқчи бўлди, сўнгра дарвоза томон кучли зарба йўллади, рақиб ҳимоячиси эса тўпни бошқа аэродром сари йўналтириб юборди.

1. Учрашувни Ўзбекистон футболчилари бошлаб берди.

Бугун Ўзбекистон оқ, Австралия эса яшил рангли либосларда ҳаракат қилишади.

Жамоалар бир-бирлари билан қўл ташлашиб, эҳтимол, омад тилади, балки ҳали кўрсатиб қўяман дедими, буни ўйин давомида гувоҳи бўламиз. 

Қўлларингизни кўксингизга қўйинг.


Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

Учрашувга бўлган қизиқишни стадионга оқиб келаётган томошабинлар ташрифидан ҳам билиб олиш мумкин. Чиптасотарлар эса бугун оиласининг ёнига яхши кайфиятда қайтишса, ажабмас. Уларга учрашув бошлангунга қадар бўлган натижа муҳимроқ, назаримда.

Ўзбекистон ва Австралия "Бунёдкор" стадионида

"Бунёдкор" стадиони Ўзбекистон – Австралия беллашувига шай!

U-20 Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Австралия: Вакилларимиз тўлиқ оқ либосда ўйнайди

 Равшан Ҳайдаров: "Австралия билан ўйин — янги тарих"

U-20 Осиё кубоги. Гуруҳ босқичи рамзий терма жамоаси 

U-20 Осиё Кубоги. Ўзбекистон олдинги мусобақалар чорак финалида қандай натижалар қайд этган?

Мураббийи Ўзбекистондаги U-23 Осиё кубогида ишлаган, турнир давомида энг кўп гол урган ҳамда кетма-кет учта мундиалдан қуруқ қолган Австралия ҳақида

Ассалому алайкум, миллиардлар ўйинининг ашаддий, шунингдек, эндигина қизибораётган ҳамда учрашувга киришга билет сотиб ололмаётган футбол ишқибозлари! Саноқли соатдан сўнг ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига йўл олиш учун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси австралиялик тенгқурларига қарши майдонга тушади. Учрашув олдидан қизиқарли маълумотлар, стадион ва унинг атрофидаги жараён билан сизларни таништириб боришга ҳаракат қиламиз. Қолаверса, учрашувни матнли кўринишда эътиборингизга ҳавола қилиб борамиз.

Учрашув 19:00 да бошланади.

Рейтинг: +68   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика