UZ

Сўнгги янгиликлар

00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  1 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  45 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  3 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  7 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  102 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  16 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  32

30-тур олдидан. Эртага Тошкентда финал олдидан репетиция бўлади Янгиликлар

30-тур олдидан. Эртага Тошкентда финал олдидан репетиция бўлади

Эртага олий лиганинг 30-тур баҳслари бўлиб ўтади ва шу билан навбатдаги чемпионатга якун ясалади.

Одатга кўра, сўнгги турда ҳам еттита баҳс ўтказилади. Мухлислар ТТЗдаги стадионда "Тошкент дербиси" гувоҳи бўлишлари мумкин, чунки бунда "Локомотив" - "Бунёдкор" қарама-қаршилиги бўлиб ўтади. Қизиғи шундаки, ўтган йил ҳам охирги турда айнан шу жамоалар ўзаро баҳс олиб боришганди. 

Фақат унда ўйин "Бунёдкор" стадионида ўтказилган бўлиб, "Локомотив" 1:0 ҳисобида зафар қучганди. Бу гал эса "Локо" мезбон сифатида тўп суради. Бу ўйин Ўзбекистон Кубоги финали олдидан ўзига хос репетиция вазифасини бажариб бериши кутилмоқда. Чунки 4 декабрь куни айнан шу жамоалар "Бунёдкор" стадионида "биллур соврин" учун баҳс олиб боришади. 

Ҳозирда иккала жамоа учун ҳам чемпионат тугади деса бўлади. Негаки, "Локо" ўтган турда чемпионликни расмийлаштирган бўлса. "Бунёдкор" 4-ўринни эгаллади. Шу боис эртанги баҳс кўп ҳам шиддатли кечмаса керак. Бу ўйин мураббийлар учун кўпроқ финалдан олдин рақибни ўрганиш учун қўл келса керак. 

Шубҳасиз, "Бунёдкор" учун Кубок финали ниҳоятда муҳим баҳс ҳисобланади. Айтиш мумкинки, мавсумнинг энг муҳим баҳси. Чунки Кубокдаги ғалабагина жамоа учун Осиё чемпионлар лигаси эшикларини очади. Шунга қарамай, эртанги баҳс ҳам ўзига яраша қизиқ кечишини кутиб қоламиз. Ҳар ҳолда пойтахт дербиси бўлганидан кейин мухлислар ҳар икки жамоадан ҳужумкор ўйин кутишади. 

Иккала жамоа ҳам иккинчи даврани кўтаринки кайфиятда ўтказди. "Локо" чемпионлик сари дадил қадам ташлаган бўлса, "Бунёдкор" Қосимов бошчилигида яна аввалги мавқеига қайта бошлади. Бу ўйин "Локомотив" учун ўз майдонидаги охирги, шу билан бирга 15-учрашув бўлади. Бунгача ўтказилган 14та ўйиннинг 12тасида "Локомотив" ғалабага эришиб, бир мартадан дуранг ва мағлубият қайд этган. 

"Бунёдкор"га келсак, бу жамоа иккинчи даврада фақат бир бора мағлуб бўлди. Жамоа сафарда "Пахтакор" билан кечган баҳсда ютқазиб қўйди. Йил бошидан бери эса "Бунёдкор" сафар беллашувларида тўртта ўйинда мағлуб бўлган. Бу учрашувлар "Шўртан", "Бухоро", "Машъал" ва "Пахтакор" клубларига қарши кечган. 

Х.Холиқов.

Рейтинг: -17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика