UZ

Сўнгги янгиликлар

18:54"Манчестер Сити" Гвардиолага ўринбосар топиб қўйди  0 18:24Энцо Мареска: "Ўйин услубини ўзгартирамиз"  2 17:53Ислом Исмоилов: "Чили ва Боливия билан ўйинлар жуда керакли тажриба бўлди"  5 17:50Мавсумдаги энг яхши ўртача томошабинлар рейтинги эълон қилинди, Жанубий Америка етакчи, "Барселона" 35-ўринда  6 17:30"ФарДУ" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 17:10"Бавария" "Барселона"дан Нико Уильямсни илиб кетишга тайёрланмоқда  2 16:02"Реал" ярим ҳимоячиси Алонсо билан келишмовчилик сабаб клубдан кетиши мумкин  12 15:25"Ливерпуль" Конате билан янги шартнома бўйича келишувга эриша олмаяпти, футболчига "Реал" қизиқиш билдирмоқда  3 14:55Левандовски 2026 йилнинг ёзида Саудия Арабистонига ўтиши мумкин  8 14:30Вирцнинг "Ливерпул"га мега трансфери! Нима учун инглизлар шунча пулдан воз кечишга қарор қилишди?  1 14:20ОКМК 6 йилдан буён Намангандан ғалабасиз қайтмоқда. Лушчан ва Қосимов дуэлида ким ғолиб чиқади?  8 13:58"Ал Иттиҳод" Погба учун курашга киришди  4 13:37Учрашувнинг сўнгги қисми жанжалга айланиб кетган "Нефтчи" - "Бухоро" баҳсидан ГАЛEРEЯ  3 12:25"Интер" Маркус Рэшфордни нишонга олди  3 11:47А Серия клуби Антони билан шартнома имзолашга уринди. Аммо, у Испанияга қайтишни хоҳламоқда  1

3-турнинг, иккита ўйинида имкониятлар қандай? Янгиликлар

3-турнинг, иккита ўйинида имкониятлар қандай?

Бугун олий лиганинг яна иккита тур ўйинлари бўлиб ўтади, унда пойтахтнинг икки вакилидан бири ўз майдонида, бири эса унча узоқ бўлмаган Янгиерда рақибига қарши майдонга чиқади.
«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Локомотив» (Тошкент)
Ҳакамлар:
Р. Бобомуродов (Навоий), Р. Самандаров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), Ф. Норсафаров (Қарши)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).

Янгиерда олий лига ўйинлари бўлмаганига, о-хоооо неча йиллар бўлиб кетди. Бир пайтлар бу ҳудудда кимлар тўп тепмаган дейсиз. Мана бугун маҳаллий мухлислар Ўзбекистон миллий терма жамоасининг аксар футболчилари тўп тепадиган "Локомотив" ҳамда олий лигада қолиш учун кураш олиб бораётган "Сўғдиёна" жамоасига қарши баҳс олиб боради.



Турнир жадвалига қараса "Локомотив" жиззахликлардан бор йўғи икки очкога олдинда, лекин тажриба ва савия жиҳатидан бундай демаган бўлардик. Бу ўйинда "Локо"нинг ғалаба қозониш имконияти жуда юқори, фақатгина терма жамоадаги ўйин ўтказган футболчилар майдонга тушмасалар керак, аммо бу клуб учун муаммо эмас, жамоанинг захира ўриндиғи анча узун. Аксинча "Сўғдиёна"даги муаммолар бартараф этилаётгани йўқ, айнан шу ҳолат жамоанинг ўйинига жиддий таъсир ўтказяпти. Шундан келиб чиққан ҳолда, бугунги ўйиндаги имкониятлар "Локомотив"да анча яхши, 60/40.

Имкониятлар: 40/60%


«Пахтакор» (Тошкент) – «Бухоро» (Бухоро)
Ҳакамлар:
М. Мухамедов (Тошкент вил.), Т. Гайнулин (Тошкент), С. Шоюсупов, (Тошкент), Д. Мухторов (Тошкент)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).

"Бухоро" ўз майдонида бўлиб ўтган ўйинда ғалаба қозона олмагач, кўпчилик Мочиновдан қониқиш ҳосил қилмаётганлигини айтиб ўтди. Мочинов эса "мен ҳимоявий футболни билмайман, футболни ҳужум қилиб ўйнайдилар", деб таъкидлади. Агар у бугунги ўйинда ҳам шу фалсафада майдонга тушса жамоасига жуда қийин бўлади. Одатда "Пахтакор" биринчи бўлимда гол ура олмаса, ўйинда роса қийналади. Аксинча, ўйиннинг дастлабки 20 дақиқаси ичида гол урса ўйинни йирик ҳисобга олиб келиши мумкин. "Пахтакор"га қарши бу ҳимоя билан очиқ футбол намойиш этиш "Бухоро"га қимматга тушиши мумкин, яна ҳам буни ўйинда кўрамиз.



"Пахтакор"даги бугунги муаммо руҳият билан боғлиқ. Жамоанинг 5 нафар футболчиси Бангладешда бўлиб ўтган турнирда муваффақиятсизликка учради, МТЖда эса бир нафари йирик мағлубият билан ортга қайтди. Кахи Махарадзе эса Мальта ва Германия терма жамоаларига қарши ростакам футбол ўйнаб қайтди. Жамоа жисмоний жиҳатдан тўлиқ кучга эга эмаслигидан "Бухоро" фойдалана оладими ёки йўқ, буни бугун биламиз.

Имкониятлар: 55/45%
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика