UZ

Сўнгги янгиликлар

17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  5 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  0 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  1 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 16:20"Астон Вилла" — "Арсенал". Таркиблар маълум  4 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  3 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  26 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  13 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 13:05Португалиянинг ЖЧда Осиё жамоаларига қарши статистикаси қандай?  17 12:23"Манчестер Сити" етакчиси "Реал"га қарши ўйнамаслиги мумкин  2

3 та голга ассистентлик қилган футболчи, рақибни тор-мор келтирган мураббий, 22 ёшли посбон — Суперлигада 20-турнинг энг яхшилари​ Янгиликлар

3 та голга ассистентлик қилган футболчи, рақибни тор-мор келтирган мураббий, 22 ёшли посбон — Суперлигада 20-турнинг энг яхшилари​

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 20-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 20-турнинг энг яхши дарвозабони – Отабек Боймуродов ("Бухоро")

"Бухоро" бу турда "Қўқон-1912" билан баҳс юритиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шубаҳсиз, бу ғалабада бухороликлар дарвозабони Отабек Боймуродовнинг ҳиссаси катта. У баҳс мобайнида нафақат сэйвлари билан ажралиб турди, балки бирга-бир ҳолатда ҳам жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди. Шу тариқа, Championat.asia сайти 22 ёшли посбонни 20-турининг энг яхши дарвозабони деб топди. 


Championat.asia сайти талқинига кўра 20-турнинг энг яхши мураббийи – Камолиддин Тожиев ("Пахтакор")

"Пахтакор" ортда қолган турда Андижонга сафар уюштириб, 6:2 ҳисобидаги ғалабани расмийлаштирди. "Шерлар" ҳар икки бўлимда 3 тадан кўп киритгани таҳсинга сазовор. 65-дақиқада Ҳожиакбар Алижонов майдондан четлатилганига қарамай, жамоа 3 та гол урди – бунда бош мураббий захирадан туширган ўзгаришларнинг барчаси меҳмонларга қўл келди. Шундай қилиб, Камолиддин Тожиев Championat.asia талқинида турнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди. 


Championat.asia сайти талқинига кўра 20-турнинг энг яхши футболчиси – Хуршид Ғиёсов (ОКМК)

ОКМК бу тур ўз уйида "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришди – 3:1. Баҳс олмалиқликлар вингери Хуршид Ғиёсовнинг бенефисига айланиб кетди. 30 ёшли футболчи барча голларда моҳирона тарзда ассист вазифасини бажарди. Тур футболчиси бўлиш учун Ҳожимат Эркинов (1 та гол ва 2 та голли узатма) жиддий рақобат туғдирди, бироқ якунда сўровномада барибир Ғиёсов устунликка эришди. Шу тариқа, Хуршид Ғиёсов Championat.asia талқинида 20-турнинг энг яхши футболчиси бўлди.


Championat.asia сайти талқинига кўра 20-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Маҳмуд Маҳамаджонов ("Динамо")

"Динамо" бу тур меҳмонда "Сўғдиёна" билан муроса кўчасини танлади. Учрашувдаги ҳисоб 29-дақиқада самарқандликлар ҳимоячиси Маҳмуд Маҳамаджонов томонидан очилди. Дастлаб Ҳожимирзаев зарба йўллади, уни Митрович қайтаргач, тўп Маҳмудга етиб келди. Қанот вакили ўзининг чап оёқдаги кучли зарбаси билан тўпни дарвозанинг тепа бурчагига шунчаки "михлаб қўйди". Шу тариқа, Маҳамаджонов Championat.asia сайти талқинига кўра, турнинг энг чиройли гол муаллифи деб топилди.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика