"Андижон" йиғинига 3 нафар легионер қўшилди
28 янв 2023 18:36
Янгиликлар
"Андижон" йиғинига 3 нафар легионер қўшилди
"Андижон"нинг Анталиядаги иккинчи кунги машғулотлари ҳам режа асосида давом этяпти.
Кеча кечки пайт "Андижон"га уч нафар легионер қўшилди. Украиналик дарвозабон Игорь Литовка, украиналик ярим ҳимоячи Леван Арвеладзе ва грузиялик яна бир ярим ҳимоячи Нодар Кавтарадзе клуб ихтиёрига етиб келди.
Игорь Литовка – 1988 йилда таваллуд топган украиналик тажрибали дарвозабон. Унинг охирги клуби Хорватиянинг "Загора" жамоаси ҳисобланади. Фаолияти давомида Украинанинг турли жамоаларида, шунингдек, Латвиянинг "Рига" клубида ҳаракат қилган. У Украина Биринчи лигасининг икки карра ғолиби саналади.
Леван Арвеладзе – 1993 йилда туғилган украиналик ярим ҳимоячи. Бунгача Грузиянинг "Торпедо" Кутаиси клуби шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, у Украинанинг турли клубларида ўйнаган. Украина Биринчи лигасининг кумуш ҳамда бронза медаллари соҳиби саналади.
Нодар Кавтарадзе – 1993 йилда таваллуд топган россиялик ярим ҳимоячи. Тажрибали ўйинчининг сўнгги жамоаси Кутаисининг "Торпедо"си саналади. У фаолияти мобайнида Россия, Венгрия ва Грузия жамоаларида тўп тепган.
Фикрлар