UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  3 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Тожикистонга қарши ўйин учун бошланғич таркиби маълум  0 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  2 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  14 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  8 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  6 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  15 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   4 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  5 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0 06:45АПЛ. "Астон Вилла" - "Челси" 2:2   0

236 мухлис, 4 қизил — турнинг қизиқ рақамлари билан танишинг Янгиликлар

236 мухлис, 4 қизил — турнинг қизиқ рақамлари билан танишинг

Ўзбекистон чемпионатининг 23-тури якунланди.

"Металлург" 0:1 АГМК, 236 мухлис

"Сурхон" 1:0 "Қизилқум", 840 киши

"Бунёдкор" 3:1 "Турон", 645 томошабин

"Қўқон-1912" 2:1 "Локомотив", 4 320 мухлис

"Машъал" 0:0 "Навбаҳор", 325 киши

"Сўғдиёна" 1:0 "Пахтакор", 4 503 томошабин

"Андижон" 1:1 "Насаф", 5 110 киши

Мазкур турни 15 889 мухлис стадионнинг ўзидан томоша қилди (ўтган турга нисбатан 364 кишига кўпроқ). Бу  ҳар ўйинда ўртача 2 270 нафар томошабин аренага келаётганини билдиради. Гувоҳи бўлганингиздек, энг кўп ишқибоз Андижондаги ўйинда иштирок этди (5 110 нафар). Энг ёмон натижа эса "Металлург" — АГМК ўйинида қайд этилди (236).

Маълумот учун, Бекободда ўтказилган сўнгги 2 ўйинни томоша қилиш учун 340 нафар мухлис ташриф буюрди.

7 ўйинда жами 12 гол урилди (ўтган турга нисбатан 11 тага кам). Бу ҳар ўйинда ўртача 1,7 тадан гол дегани. Тўпларнинг 8 таси мезбон, 3 таси меҳмон жамоалар томонидан киритилди. Энг кўп гол "Бунёдкор" ва "Турон" ўртасидаги ўйинда урилди (4). Фақат 1 ўйинда дарвозалар ишғол қилинмади (Муборакдаги ўйин).     

Хет-трик ёки дубл қайд этилмади.

22-турда реферилар 37 марта (ўтган турга нисбатан 2 та кам) чўнтакларидан сариқ рангдаги карточкаларни чиқаришга мажбур бўлишди (ўртача 5,2 тадан).

4 нафар футболчига қизил карточка кўрсатилди — Даврон Ҳошимов ("Навбаҳор"), Даян Поньевич ("Турон"), Лутфулла Тўраев ("Бунёдкор"), Марлен Чобанов ("Пахтакор").

3 бор 11 метрлик жарима зарбаси белгиланди.  

Маълумот учун, кейинги тур баҳслари 4 ноябрь куни старт олади.

24-тур

04.11.2021. "Бунёдкор" — "Қизилқум"

04.11.2021. АГМК — "Андижон"

05.11.2021. "Локомотив" — "Сўғдиёна"

05.11.2021. "Навбаҳор" — "Металлург"

06.11.2021. "Пахтакор" — "Сурхон"

06.11.2021. "Машъал" — "Турон"

07.11.2021. "Насаф" — "Қўқон-1912"

Ҳавас

Муаллиф :
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика