UZ

Сўнгги янгиликлар

20:49Флик Анчелотти ҳақида: "Анчелотти – ҳақиқий жентелмен"  1 20:36Асрор Алиқулов: "Кубок учрашувига U-21 жамоасидан кўпроқ футболчи жалб қилдик. Лекин..."  0 20:17Мирко Еличич: "Суперлиганинг баъзи жамоалари кўрсатаётган футбол сифатидан қониқмаяпман"  1 20:15Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Оқ-тепа", "Навбаҳор" – "ФарДУ"  8 19:54"Реал" базасининг 85 гектар ерида янги шаҳар қурилади  5 19:24"Реал" "Милан" футболчисини сотиб олмоқчи  2 19:00Ўзбекистон Кубоги. "Машъал" иродали ғалабага эришди, "Шўртан" йирик ғалабани тантана қилди  3 18:06Францияда ПСЖ стадионининг VIP ложаларига кириш рухсатномасини ноқонуний сотишда гумонланиб, 5 киши қўлга олинди. Рухсатномлар нархи 1500 еврогача етган  1 17:38Суперлига 10-турида ишловчи ҳакамлар эълон қилинди  2 16:50"Реал"да жисмоний тайёргарлик тизимини ўзгартиришмоқчи. Пинтуснинг усуллари зич тақвимга мос эмас деб ҳисобланди ва у Алонсо штабига кирмайди (Marca)   18 15:52“Таклиф устида узоқ ўйланмадим, бу биз учун янги чақирув” – Максим Шацкихдан дастлабки фикрлар  31 15:47Футболда тезлик бўйича жаҳон рекорди янгиланди  4 15:26Эвра Брунунинг кетишига қарши: "У жамоанинг энг муҳим ўйинчиси, усиз МЮ Европа Лигаси финалига чиқмаган бўлар эди. Уни қўйиб юборишса, хато бўлади"   0 14:31“Лочин” парвози: Кубокдаги сенсация ва Полвоновнинг қайтиши  4 14:08Деку: "Барса" Рафинья ва Ямалга боғланиб қолган. Таркибда баланс бор, лекин бизга уларга ўхшаш ўйинчилар керак"  6

21-тур олдидан. Вали Келдиев қандай фикрда? Янгиликлар

21-тур олдидан. Вали Келдиев қандай фикрда?

Бугун олий лиганинг 21-тур ўйинлари бошланади. Турнинг марказий учрашуви Тошкентда бўлиб ўтади.
Унда чемпионлик учун курашаётган “Локомотив” ўз майдонида ён қўшниси “Пахтакор”ни қабул қилади. Шунингдек эртага “Насаф”ни ҳам жиддий ўйин кутиб турибди. Охирги турларни кўтаринки руҳда ўтказаётган “Нефтчи” Қаршида меҳмон бўлади. Навоийда кечадиган “Қизилқум” – “Шўртан” баҳси юқори суръатда ўтишини таҳмин қилиш мумкин.

Хуллас 21-турда мухлисларни бир-биридан қизиқарли томошабоп ўйинлар кутиб турибди. Мазкур тур учрашувлари олдидан собиқ футболчи Вали Келдиевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Бугунги кунга келиб, олдиндан бирон-бир натижани айтиш қийин бўлиб қолди. Сабаби ўзингизга маълумки, бундан олдинги турларда пешқадамлар кутилмаганда очко йўқотди.

- Хўш, бўлажак ўйинлар олдидан нима дейиш мумкин?

-  “Локомотив” –“Пахтакор” баҳси кескин курашларга бой тарзда кечиши аниқ. “Темирйўлчилар”нинг ўз майдонида ўйнашини инобатга олиб айтадиган бўлсак, уларга бироз енгилроқ бўлади. Лекин “Пахтакор” ҳам гарчи таркиби анча ёш бўлсада, осонликча таслим бўлмайди.

- “Насаф” – “Нефтчи” ўйини азалдан муросасиз руҳда ўтиб келган. Бу сафарги Қаршида кечадиган ўйин ҳам бундан мустасно бўлмаса керак. “Нефтчи” иккинчи даврада ўзига келиб олган кўринади. Жамоа охирги турларда муваффақият қозона олди. Лекин “Насаф”ни бу ўйинда фаворит деб биламан. Чунки тан олиш керак, бугунги кунда “аждарлар” ҳар томонлама фарғоналиклардан кучли. Насиб қилса, Қаршига бориб ўйинни стадиондан туриб кузатамиз.

- “Гулистон” – “Навбаҳор” ўйини ҳам қизиқарли кечади деб ўйлайман. Чунки ҳозир ҳар иккала жамоага ҳам очко сув ва ҳаводек зарур. Наманганликлар қимматли очколарни бой бериб, рейтинги пастлатиб юбормоқда. Бўлажак ўйинда “Навбаҳор” ғалаба қозонса яхши бўларди.

- Аутсайдерлар қарама-қаршилиги бўлмиш “Қизилқум” – “Шўртан” баҳси ҳам жанговор тарзда ўтади дейиш мумкин. Мазкур ўйин олий лигада қолиш учун қайси жамоанинг имконияти юқори эканлигини кўрсатиб берса ажаб эмас. Таҳминимча, “олтин изловчилар” ғалаба қозонса керак.

- Шунингдек қолган ўйинларнинг ҳам қизиқарли ўтишига шубҳа йўқ. Қўрамиз, 21-тур кимга муваффақият келтирар экан.


Исломбек Рустамбеков ёзиб олди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика