UZ

Сўнгги янгиликлар

18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  1 18:12"Насаф" - "Бухоро". Таркиблар маълум  6 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  10 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  8 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  4 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  13 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  2 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  17 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  10 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  4 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6

⚡️ 2022 йил юқори миллий чемпионатларда энг кўп гол урган футболчи ким бўлди? Абдихолиқов Кейн билан, Черан эса Иммобиле билан бир қаторда Янгиликлар

⚡️ 2022 йил юқори миллий чемпионатларда энг кўп гол урган футболчи ким бўлди? Абдихолиқов Кейн билан, Черан эса Иммобиле билан бир қаторда

Маълумот “Transfermarkt” портали ҳисоб-китобига кўра тузилди.

Унга кўра, ўтган йил юқори миллий чемпионатларда энг кўп тўп киритган ўйинчи Сингапурнинг “Тампинс Роверс” жамоасидаги черногориялик легионер Борис Копитович бўлди. У 2022 йил С-Лигада умумий 28 баҳсда қатнашиб, 35 та гол урган.

Копитовичдан кейинги ўринда “Кашемир Техникал” (Янги Зеландия)нинг ирландиялик ўйинчиси Гарбан Кохлан жой олди – 22 баҳсда 33 гол. Кучли учликка Сингапур биринчилигида тўп тепувчи бошқа бир футболчи япониялик Кодаи Танака (“Альбирекс Ниигата”, 28 учрашув, 33 гол) якун ясади.

Беларусни ёндирган Ўзбекистон МТЖ аъзоси Бобир Абдихолиқов 2022 йил давомида “Энергетик-БГУ” билан чемпионатда 30 учрашувда 26 та гол урди. У Рейтингда кучли ўнликда турибди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Суперлигасида рақиб дарвозабонлари “кушанда”сига айланган “Пахтакор” ҳужумчиси Драган Черан топ-50 рўйхатда бор.

2022 йил юқори дивизионларда энг кўп гол урган футболчилар ўнлиги:

1. Борис Копитович (“Тампинс Роверс” жамоаси, Сингапур чемпионати) - 28 ўйин, 35 гол;

2-3. Гарбан Кохлан (“Кашемир Техникал”, Янги Зеландия) – 22 ўйин, 33 гол;

2-3. Кодаи Танака (“Альбирекс Ниигата”, Сингапур) – 28 ўйин, 33 гол;

4. Килиан Мбаппе (ПСЖ, Франция) – 33 ўйин, 32 гол;

5. Эрлинг Холанд (“Ман Сити”, Англия/”Боруссия Д”, Германия) – 28 ўйин, 30 гол;

6-7. Бергсон (“Жоҳор Дарул Таъзим”, Сингапур) – 19 ўйин, 29 гол;

6-7. Роберт Левандовски (“Барселона”, Испания/”Бавария”, Германия) – 32 ўйин, 29 гол;

8. Кризан (“Шаньдун Тайшань”, Хитой/”Санта Клара”, Португалия) – 41 ўйин, 28 гол;

9. Маркус Винисиус (“Ухань”, Хитой) – 26 ўйин, 27 гол;

10... Бобир Абдихолиқов (“Энергетик-БГУ”, Беларус) – 30 ўйин, 26 гол.

*шунингдек, Харри Кейн ва яна 5 футболчида 26 тадан гол бор.

..........................

20. Кристофер Нкунку (“РБ Лейпциг”, Германия) – 32 ўйин, 25 гол;

..........................

31. Виссам Бен Йеддер (“Монако”, Франция) – 32 ўйин, 22 гол;

..........................

39. Неймар (ПСЖ, Франция) – 27 ўйин, 21 гол;

..........................

44-64-ўринлар. Драган Черан (“Пахтакор”, Ўзбекистон) – 23 ўйин, 20 гол;

44-64. Чиро Иммобиле (“Лацио”, Италия) – 27 ўйин, 20 гол;

44-64. Одион Игало (“Ал Ҳилол”, Саудия Арабистони) – 27 ўйин, 20 гол.

Муаллиф : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +5   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика