UZ

Сўнгги янгиликлар

20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  0 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  4 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  3 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  0 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  5 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  5 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  1 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  2 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  7 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  1 16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  9 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  6 15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  11 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  1

2016 йилги ўйинни ёдга олиб. Темурхўжа Абдухолиқов: "Сафарда "Ал Наср"ни ютишимиз мумкин эди" Янгиликлар

2016 йилги ўйинни ёдга олиб. Темурхўжа Абдухолиқов: "Сафарда "Ал Наср"ни ютишимиз мумкин эди"

Бундан тўрт йил олдин шу куни "Локомотив" Дубайда "Ал Наср" меҳмони бўлиб 1:1 натижасини қайд этганди.

ОЧЛ гуруҳ босқичидан ўрин олган мазкур беллашувда Темурхўжа Абдухолиқов гол муаллифи бўлганди. "Локо" ҳужумчиси ўша ўйинни ёдга олди: 

- "Бу биз учун сафардаги муҳим баҳс бўлганди. Чунки жамоамиз гуруҳдан чиқишга ҳаракат қилаётганди. Адашмасам, 5-тур учрашуви эди. Бу ўйингача "Ал Иттиҳод" билан икки бор дуранг қайд этиб, "Сепахон"ни ҳар икки беллашувда мағлуб этгандик. Шундан сўнг "Ал Наср" билан куч синашиш учун Дубайга йўл олгандик". 

- "БААга 8 очко билан гуруҳ пешқадами сифатида борганмиз. Агар ғалаба қозонганимизда гуруҳдан чиқишни тўлиқ ҳал қилардик. Эсимда биринчи бўлиб рақиб жамоа футболчиси ҳисобни очганди. Кейин биринчи тайм охирларида биз гол урганмиз. Сервер Жепаров бурчак тўпини амалга оширганидан сўнг тўп Тимур аканинг бошига тегиб менга келиб тушган, мен эса вазиятдан фойдалангандим. Гол жуда тез бўлганди". 

- "Иккинчи таймда кўп вазиятларни юзага келтириб, лекин бошқа гол ура олмагандик. Ваҳоланки сафарда "Ал Наср"ни ютишимиз мумкин эди. Якунда дуранг қайд этилиб гуруҳдан чиқишни ҳар икки жамоа деярли уддалаганди. Тошкентда бўладиган жавоб баҳсида ютқазмасак бўлди эди. Жавоб ўйини эса 0:0 ҳисобида якун топган".



Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика