UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39А Серия. "Рома" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  0 00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  3 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  16 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  4 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  16 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  22

2014 йилда бизнинг жамоаларимиз қандай мусобақаларда иштирок этишади? Янгиликлар

2014 йилда бизнинг жамоаларимиз қандай мусобақаларда иштирок этишади?

Мана янги 2013 йил якунланиб бормоқда, 2014 йил эшик қоқмоқда.
Бу йил терма жамоаларимиз ва клубларимиз бир қатор халқаро мусобақаларда иштирок этишади. Биз ОФК расмий сайти томонидан тақдим этилган 2014 йил тақвими билан таништирамиз. Ушбу тақвим ўқувчиларимизга тушунарли бўлиши учун бир неча қисмга бўлиб чиқдик.   

Дастлаб Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳақида тўхталиб ўтамиз. Миржалол Қосимов бошчилигидаги терма жамоамиз янги йилда ОК-2014 саралаши доирасида сўнгги тур ўйинини ўтказади. 2014 йил терма жамоамиз олдида бошқа расмий ўйинлар йўқ. Турли ўртоқлик учрашувлари ҳақида маълумотлар бор, аммо ҳозиргача ЎФФ бу борада расмий хабар бергани йўқ. Кейинги йилда ҳам одатдагидек бир нечта ФИФА кунлари мавжуд.

Кейинги мавсумда Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига чиқиш учун плей-офф ўйинлари эса 2, 8 ва 15 февраль кунлари бўлиб ўтади. Унда Тошкентнинг “Локомотив” ва Қаршининг “Насаф” клублари иштирок этишидан хабарингиз бор. Гуруҳ босқичи ўйинлари эса 25 ва 26 февраль кунлари старт олади. Бу босқич 23 апрелга қадар давом этади. "Бунёдкор" клуби гуруҳдаги ўз рақибларини кеча билиб олди. Кейинги йил ҳам 1/8 финал ва финал ўйини иккита ўйиндан иборат бўлади.  

Шухрат Мақсудов бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар (U22) терма жамоаси 11 январдан 26 январга қадар Уммонда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги (U22) Осиё чемпионатида иштирок этади. ЎФФ қарорига кўра бу мусобақага асосан 1993 йилда туғилган футболчилардан иборат бўлган янги олимпия терма жамоаси борадиган бўлди. Шу сабабли январь ойида Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган МДҲ кубогида Ўзбекистон иштирок этмайди.

Ёзда, аниқроғи 17-31 июль кунлари кейинги йил бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги (U22) Осиё чемпионати учун саралаш ўйинлари бўлиб ўтади. Унда ҳам олимпия терма жамоамиз иштирок этади.

Темур Олимхўжаев устозлик қилаётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси келаси йилнинг 6-20 сентябрь оралиғида Таиландда бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги (U17) Осиё чемпионатида иштирок этади. Ўсмирларимиз Тошкентда ташкил этилган саралашдан муваффақиятли тарзда қатнашиб мусобақага йўлланма олганди.

Алексей Евстафеев бошчилик қилаётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси келаси йилнинг 9-23 октябрь оралиғида Мьянмада бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги (U19) Осиё чемпионатида иштирок этади. Жамоамиз Қатарда бўлиб ўтган саралашда йўлланмани қўлга киритганди.

19 сентябрь - 4 октябрь кунлари оралиғида Жанубий Кореянинг Инчон шаҳрида 17-Осиё ўйинлари бўлиб ўтади. Бу мусобақада ҳам катта эхтимол билан олимпия терма жамоамиз иштирок этади.

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 30 апрель - 10 май кунлари Вьетнамда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати финал босқичида қатнашади. Баҳодир Аҳмедов шогридлари Тошкентда бўлиб ўтган саралашда йўлланмага эга бўлганди.

ОФК 2014 йилнинг лауретларини 26 ноябрь куни тақдирлайди.

2014 йил тақвими
Миллий терма жамоамиз ўйини
5 март ЎЗБЕКИСТОН – БАА (Осиё кубоги-2015 саралаши)
1-9 сентябрь ФИФА кунлари
6-14 октябрь ФИФА кунлари
10-18 ноябрь ФИФА кунлари

Осиё жамоалари иштирок этадиган мусобақалар тақвими
19-30 май ОФК чақириқ кубоги саралаши
1-11 май ОФК Президенти кубоги гуруҳ босқичи
12 июнь-13 июль ФИФА Жаҳон чемпионати
6 сентябрь – 20 сентябрь Ўсмирлар ўртасидаги (U16) Осиё чемпионати
9 октябрь – 23 октябрь Ёшлар ўртасидаги (U19) Осиё чемпионати
22-28 сентябрь ОФК Президенти кубоги финал босқичи
26 ноябрь ОФК йил лауретларни тақдирлаш маросими
10-20 декабрь ФИФА клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати
19 сентябрь - 4 октябрь. 17-Осиё ўйинлари
 
Нарзулла Сайдуллаев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика