20 куннинг ичида ЖАР термасининг яна бир футболчиси йўл-транспорт ҳодисаси сабабли вафот этди
13 дек 2020 14:55
Янгиликлар
20 куннинг ичида ЖАР термасининг яна бир футболчиси йўл-транспорт ҳодисаси сабабли вафот этди
"Мамелоди Сандаунз" ҳамда ЖАР термаси ҳимоячиси Мочека Мадиша йўл-транспорт ҳодисаси сабабли вафот этди.
Жанубий Африка футболчилар уюшмаси хабарига кўра, футболчи Йоханнесбургда "Мамелоди Сандаунз"нинг 50 йиллик юбилейини нишонлаб қайтаётган пайтида аварияга учраган.
Мадиша ЖАРнинг уч карра чемпиони ҳисобланарди. У 2018 йилдан буён терма жамоа таркибида ҳаракат қиларди. Унинг ҳисобида 12 ўйинда 1 гол бор эди.
Қизиғи шундаки, 23 ноябрь куни Анеле Нгцонгца ҳам айнан автоҳалокат сабабли вафот этганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар