

Гап шундаки, бош мураббий Нўъмон Ҳасанов ўнг қанот ҳимоячиси бўлган Даврон Ҳошимовни ўз жамоасида кўришни истамоқда. Бир неча йиллардан буён «шерлар» шарафини ҳимоя қилиб келаётган Ҳошимов келгуси тақдири бўйича ҳозирда аниқ бир тўхтамга келмаган. Аммо қўқонликлар 25 ёшли футболчининг ижобий жавоб беришига умид қилмоқда.




