UZ

Сўнгги янгиликлар

01:40"Барселона" келишилган нархга Рэшфордни тўлиқ сотиб олишни хоҳламаяпти  0 01:20"Бухоро" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  2 00:55"Сўғдиёна" таркибини икки нафар футболчи билан кучайтирди  0 00:29Расман: Кэррик мавсум охирига қадар МЮ бош мураббийи этиб тайинланди  2 00:15Алонсонинг ғояларини қабул қилишни истамаган футболчилар маълум (ESPN)  12 00:08Бентанкур узоқ муддатга сафдан чиқди  0 23:57Англия лига кубоги. "Ньюкасл" – "Манчестер Сити". Ҳусанов майдонда (онлайн ҳисоб)  5 23:35Хабиб Нурмагомедов Алонсо ҳақида: "Бир йил олдин уни ялиниб-ёлвориб чақиришганди, энди эса ишдан хайдашди. Ҳаммаси талтайиб кетган болалар туфайли"  12 23:12"Насаф" Акром Комиловни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  3 23:03Расман: Абдулазиз Абдурашидов – "Сўғдиёна" футболчиси!  0 22:20U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Жанубий Корея 2:0  5 22:10Бобир Абдиҳолиқов расман "Насаф"га қайтди  7 21:59"Сўғдиёна" расман черногориялик футболчини ўз сафига қўшиб олди  2 21:30Расман: "Навбаҳор" сербиялик легионер билан шартнома имзолади  4 20:55Альваро Арбелоа "Реал" мураббийлигига келганидан сўнг, Винисиус Жуниор ҳақида гапирди  41

"Бухоро" катта трансфер остонасида Янгиликлар

"Бухоро" катта трансфер остонасида

"Championat.asia" сайти журналисти Шаҳбоз Беғамовнинг маълум қилишича, "Бухоро" жамоаси янги мавсумда ўз таркибига тажрибали ҳужумчи Александр Гейнрихни қўшиб олиши мумкин.

Маълум бўлишича, Қозоғистон чемпионатининг "Ордабаси" жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келган Александр Гейнрихнинг клуби билан тузган шартномаси ниҳоясига етган.

Хабарларга кўра, Гейнрих келаси мавсумдан бошлаб Олий лигада фаолиятини давом эттириши мумкин.


"Бухоро" бош мураббийи Улуғбек Бақоев жамоага Александр Гейнрихни таклиф этмоқчи.
Гейнрих янги мавсумда "Бухоро" тўпурари Иван Нагаевни ўрнини тўлдириши кутилмоқда.


Клуб бу борада ўзига хос рокировкани амалга оширишга яқин.
Нагаев Қозоғистонга, Гейнрих эса "Бухоро"да.

Ўзбекистон терма жамоасига таклиф этилган Иван Нагаев келаси йили фаолиятини Қозоғистон чемпионатида давом эттириш эҳтимоли юқори. Ҳозирча қайси клуб унга қизиқаётганлиги номаълум.


Шунингдек, "Бухоро" жамоаси янги мавсумда ўз таркибига собиқ футболчиси, жорий мавсумни "Атирау"да ўтказаётган Шавкат Саломовни қайтариши мумкин.

Рейтинг: +56   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика