Ҳакамларга нима бўлди? Бугун Олий лигада яна бир ҳакам 2 баҳо олди
21 сен 2017 22:12
Янгиликлар
Ҳакамларга нима бўлди? Бугун Олий лигада яна бир ҳакам 2 баҳо олди
Бугун Олий лига 22-туридан ўрин олган учта ўйин бўлиб ўтди.
Улардан бирида Ғузорнинг "Шўртан" клуби Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасини қабул қилди. Мазкур учрашувда 3:3 ҳисобидаги жанговар дуранг натижа қайд этилди.
Бизга етиб келган маълумотларга кўра, ўйинни бошқариб борган бош ҳакам Олим Толибжоновга учрашув назоратчиси Алишер Абдуллаев 2 баҳо қўйган. Ҳозирча қониқарсиз баҳонинг сабаби бизга маълум эмас. Тез орада ПФЛдан расмий маълумот кутиб қоламиз.
Эслатиб ўтамиз, 16 сентябрь куни "Бухоро" - "Динамо" ўйинини бошқарган ҳакам Рустам Бобомуродов назоратчи томонидан қониқарсиз 4 баллга баҳоланган, кейинчалик эса Бобомуродов ҳакамликдан бутунлай четлатилган эди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
U-23 Осиё Кубоги. Математикага ўрин қолмади: Ўзбекистон Кореяни ютиб, кейинги босқичга чиқди
ШОШИЛИНЧ ХАБАР: Хаби Алонсо "Реал Мадрид"ни тарк этди!
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Фикрлар