Месси нима учун Аргентина давлат мадҳиясини айтмайди?
Tolibjon Qosimov
13 сен 2017, 21:26
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси нима учун мадҳияни куйламаслигини маълум қилди.
«Бунга аҳамият қаратишни бошлашгани заҳоти мадҳия айтишни тўхтатдим. Уни куйлашим ёки куйламаслигим ҳеч нимани англатмайди. Унинг аҳамиятини кўрсатиш учун Аргентина мадҳиясини куйлашим шарт эмас», — дейди Месси Marca нашрига.