

Эрон билан сафарда 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган Сурия гуруҳда учинчи ўринни қўлга киритди. Нариги гуруҳда эса 19 очко билан Австралия тўплар нисбатига кўра учинчи бўлиб қолди.
Шу тариқа Осиё қитъаси плей-оффида Сурия ва Австралия терма жамоалари тўқнаш келишади. 5 октябрь куни Малайзияда Сурия мезбонлиги остида илк ўйин бўлиб ўтади. 10 октябрда эса Австралияда жавоб учрашуви ўтказилади.




